«Манчестер Сити» ҳужумчиси Винисиус Жуниор ўрнини эгаллаши мумкин, озод этиш банди эса Хаби Алонсо жамоасига йўл очмоқда
«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд, хабарларга кўра, Испаниянинг етакчи клуби «Реал Мадрид»га ўтишга қизиқиш билдирмоқда. Норвегиялик форвард мавсум охирида сотилиши мумкин бўлган бразилиялик юлдуз Винисиус Жуниорнинг эҳтимолий ўрнини босувчи сифатида кўрилмоқда. Маълумотларга кўра, агар Винисиус клуб билан шартномасини узайтиришдан бош тортса, «Реал Мадрид» уни тахминан 200 миллион евро атрофидаги таклифларга сотишга тайёр.
Журналист Хорхе Пиконнинг испан нашри ElDesmarqueга берган маълумотига кўра, Ҳоланднинг «Манчестер Сити» билан тузган шартномасида озод этиш банди мавжуд, аммо унинг аниқ миқдори ошкор этилмаган. Ҳоланд 2024 йилда 10 йиллик янги шартнома имзолаб, 2034 йилгача клубда қолиши керак эди. Аммо «Реал Мадрид»нинг унга бўлган қизиқиши ҳали ҳам сўнмаган. Ҳоландга яқин манбалар сўнгги пайтларда футболчининг «Реал Мадридда ўйнашни жуда хоҳлаётгани»ни маълум қилишган. Охирги қарор эса ўйинчининг ўзига боғлиқ бўлиб, у «Сити»ни тарк этиш хоҳишига қараб белгиланади.
Ҳоланднинг «Сантьяго Бернабеу»га эҳтимолий трансфери Винисиус Жуниорнинг келажаги билан бевосита боғлиқ. Винисиуснинг амалдаги шартномаси 2027 йилгача амал қилади ва 2024 йил охиридан буён уни узайтириш бўйича музокаралар давом этмоқда. Бироқ, айниқса маош масаласида ҳали келишувга эришилмаган. «Реал Мадрид» уни тахминан 200 миллион евро (176 миллион фунт / 230 миллион доллар) эвазига сотиш орқали Ҳоландни сотиб олиш учун маблағ тўплашни кўриб чиқиши мумкин. Шу билан бирга, «Пари Сен-Жермен» ҳам Винисиусга жиддий қизиқиш билдирган, унга Луис Энрикенинг тезкор ва ҳужумкор ўйин услуби ёққани хабар қилинган.
Тошкентда тирбандлик одатий ҳолга айланиб, 7-8 баллга етгани бежиз эмас. Бунинг асосий сабаби - ҳаракатни бошқаришнинг ягона тизими йўқлиги. Узоқ вақт давомида ҳаракатни тартибга солиш, светофорлар ва жамоат транспорти тарқоқ бўлганлиги ҳам юкламанинг ошишига олиб келган асосий сабаблардан биридир.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.
Франция рамзларидан саналган Лувр музейида яна нохуш ҳодиса рўй берди. Париждаги машҳур музей маъмурияти шов-шув ўғриликдан ҳали ўзи келмай туриб яна бир кўнгилсизликка рўпара бўлди. Қувурлардаги носозлик сабаб музей кутубхонасидаги жавонларни сув босган. Оқибатда 400 га яқин китоб зиён кўрган.
Музей маъмури ўринбосари Фрэнсис Стейнбок сув босиши оқибатида мисршунослик бўлимидаги манбалар зарар кўрганини маълум қилар экан, китоб ва ҳужжатлар қуритилиб, қайта муқоваланишини айтган.
Сув оқишига сабаб бўлган муаммо бир неча йилдан буён маълум бўлиб, таъмир иши келгуси йилга режалаштирилган эди.
Аввал хабар берганимиздек, жорий йил 19 октябр куни Лувр музейида рўй берган ўғрилик ҳам шов-шувларга сабаб бўлди. Париж прокуратураси маълумотига кўра, Лувр музейидан ўғирланган императорлик даврига оид зеб-зиёнат буюмларининг қиймати камида 88 миллион еврога тенг. Бу сумма фақат бозор баҳоси бўлиб, уларнинг тарихий қиймати ҳисобга олинмаган.
Ўғриликдан сўнг Лувр музейи раҳбарияти қолган ноёб асарлар ва заргарлик буюмларини хавфсиз жойга — Франция банкининг ер остидаги омборларига кўчиришга қарор қилган.
Бало келса қўшалоқ келади деганларидек, куппа-кундузи музейни ғорат қилиб кетган ўғрилар топилмай, коммунал носозлик бартараф этилмай туриб, яна бир дахмаза чиқиб қолди.
Euronews хабар беришича, Лувр ишчи-ходимлари 15 декабрдан эътиборан номаълум муддатга иш ташлаш эълон қилмоқда.
Касаба уюшмаси музейда ходимлар етишмаслиги, жиҳозлар эскиргани ва техник қусурлардан норози.
Ишчи-ходимларга кўра, ўғрилик айсбергнинг учи, холос, аслида музейда муаммолар тўпланиб қолган.
Касаба уюшмалари бинони модернизация қилиш, хавфсизлик тизимини такомиллаштириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш учун қўшимча маблағ ажратишни талаб этмоқда.
1793 йилда очилган Лувр музейи дунёдаги энг йирик ва машҳур музейлардан бири ҳисобланади. Париж марказида, Сена дарёсининг ўнг соҳилида қад ростлаган моддий-маънавий хазинада Ғарбий Европадан то Эрону Мисрга қадар, антик даврдан 1848 йилга қадар — турли давр, турфа жуғрофий минтақаларга оид экспонатлар сақланади.
2018 йилда Луврга рекорд даражада — 10 миллион киши ташриф буюрган. 2024 йилда эса ушбу санъат ва маданият масканини 8,7 миллион киши зиёрат қилган.
Марказий банк шуни маълум қиладики, “Humans companies” АЖ ва “Octagram” АЖ ташкилотлари ўртасида 2025 йил 10 апрелда 32-сонли шартнома имзоланган бўлиб, унга мувофиқ, Humans агент сифатида ўз мижозларига тўлов хизматларини (тўлов ва P2P пул ўтказмалари) етказиб беришни бошлаган.