Эрдўғон Маскни Туркияда Tesla заводини очишга чақирди

Эрдўғон Маскни Туркияда Tesla заводини очишга чақирди

Эрдўғон Маскни Туркияда Tesla заводини очишга чақирди. Бу ҳақда Туркия президенти ҳузуридаги Жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида хабар берди.

Туркия президенти Нью-Йоркда тадбиркор билан учрашди. Туркия раҳбари Туркиянинг космик дастури доирасида мамлакатнинг SpaceX билан ҳамкорлиги потенциал ривожланишини таъкидлади ва Маскни сентябр ойи охирида Туркиянинг Измир шаҳрида бўлиб ўтадиган технология кўргазмасида иштирок этишга таклиф қилди.

Қайд этилишича, президент Маскга Туркияни рақамлаштириш концепцияси ва сунъий интеллект соҳасидаги миллий стратегияси ҳақида ҳам гапириб берган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!