Эрдўғон ғалаба қозонди: Туркия иқтисодиёти билан энди нима бўлади?

Эрдўғон ғалаба қозонди: Туркия иқтисодиёти билан энди нима бўлади?

Туркиядаги президентлик сайловларининг иккинчи босқичида Ражаб Тоййиб Эрдўғон ғалаба қозонди.

Яна беш йиллик муддатга сайланган Эрдўғон фоиз ставкаларини паст даражада ушлаб туриш сиёсатини давом эттирса, турк лираси йил охиригача яна 29 фоизга тушиб кетиш хавфи бор.

Morgan Stanley таҳлилчилари томонидан эълон қилинган мақолада лира бир доллар учун кутилганидан тезроқ 26 га етиши ва йил охиригича 28 га яқинлашиши мумкинлиги қайд этилган.

Айни пайтда Туркия валутаси 1 доллар учун 20 лира атрофида бўлиб турибди. 2018 йилда 6 лира эди.

Эрдўғон фоиз ставкаларига нисбатан ноанъанавий ёндашади. Унинг фикрича, пастроқ ставкалар инфляциянинг пасайишига олиб келади.

У сўнгги йилларда асосий ставкани кўтаришга уринган бир қанча Туркия Марказий банки раисларини ишдан бўшатганди.

Эрдўғоннинг махсус тартиб-қоидалари ва иқтисодиётга доимий аралашуви ортидан Туркия инвесторлар учун жозибадорлигини йўқотди.

Турк акциялари ва облигацияларига эгалик қилувчи чет элликлар 2013 йилдан бери қарийб 85 фоизга камайди.

Манба.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!