Эрдўған Фаластин муаммосини ҳал қилиш йўлини айтди

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Фаластин муаммосини ҳал қилиш муқаррар эканлигини ва бунинг ягона йўлини айтди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
“Исроил ва Фаластин ўртасидаги ҳарбий қарама-қаршилик Фаластин можаросини 1967-йилги чегаралар доирасида икки давлат мавжудлиги тамойили асосида ҳал қилишнинг муқаррарлигини тасдиқлади”, дейди Туркия раҳбари.
Эрдўған икки давлат ҳам тан олиниши кераклигини, аммо Шарқий Қуддус Фаластин пойтахти бўлиши лозимлигини таъкидлади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).