Эрдоған: "Туркия қурол ва энергия ресурслари соҳасида кучаймоқда"

Эрдоған: "Туркия қурол ва энергия ресурслари соҳасида кучаймоқда"

Туркия давлати қурол ва энергия бозоридаги мавқеини мустаҳкамламоқда. Биргина сўнгги йигирма йилликнинг ўзида мамлакат қурол импорт қилувчи давлатлар қаторидан чиқиб, жаҳон бозорида ўзини йирик қурол ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи сифатида намоён этди.

Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған мамлакат шимолидаги Чорум вилоятида бир қатор объектлар очилиш маросимида айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, Туркиянинг мудофаа соҳасида импортга қарамлиги охирги 21 йил ичида минимал даражага камайди.

“Саъй-ҳаракатларимиз фақат мудофаа соҳаси билан чекланмайди. Энергетика соҳасида муҳим саҳифалар очилмоқда. Европаликлар келаётган қишдан жиддий хавотирда экан, Туркия ўзининг энергия хавфсизлигини таъминлаш учун стратегик қадамлар ташламоқда”, — деди Туркия раҳбари.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!