Охирги 40 йилликда Ер сайёрасида олти марта “Эл-Нинё” ҳодисаси кузатилган. Бу ҳодиса Тинч океани катта сув массаси ҳароратининг меъёрдан ортишига ва глобал ҳароратнинг кескин кўтарилишига олиб келади.
Июль ойи бошида сўнги етти йил ичида биринчи марта “Эл-Нинё” шароити юзага кела бошлади. Ўтмишда содир бўлган “Эл-Нинё”лар бутун дунё қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётига муаммолар туғдирган. Шунинг учун экспертлар барча мамлакатлар унинг салбий оқибатларини камайтириш учун чоралар ишлаб чиқиши зарурлигини такрорламоқда.
Хусусан, сўнгги 40 йилликдаги барча “Эл-Нинё” ҳодисалари дунёда ҳаво ҳароратининг меъёрга нисбатан сезиларли даражада юқори бўлишини таъминлаб келган. Бу ҳақда иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов Telegram’даги каналида маълумот берди.
“Эл-Нинё” кузатилган даврларда сайёрада ҳарорат кўтарилиб кетади. Ёғинларда жадаллик ортади. Айрим ҳудуларда ёғин рекордлари кузатилади. Баъзи минтақаларда умуман ёғингарчилик бўлмайди. Давомли қурғоқчилик ва иссиқлик юқори чўққига чиқади. Жорий мавсум мазкур ҳодиса кузатила бошлади. Иқлимшунослар унинг давомийлиги камида 10 ойча давом этишини маълум қилишмоқда”, — деб ёзади мутахассис.
Охирги 40 йил ичида “Эл-Нинё” ҳодисалари қуйидаги йилларда кузатилган:
Ўзбекистонликлар “Эл-Нинё” ҳодисаси таъсири остида 2016 йил Ўзбекистонда қандай мавсумлар кузатилганини яхши эслашса керак. Илиқ қиш, иссиқ баҳор ва жазирама ёз кетидан кузнинг октябри совуқ, ноябрда эса қор ёғиб юборганди. Аммо тоғларда йилнинг совуқ даврида меъёрдан кўп ёғин ёғиши дарёларда сув таъминотининг бир оз яхши бўлишини таъминлаган. Жуда илиқ қиш ортидан баҳор ва ёзда биринчи марта минтақа “қурт-қумурсқалар ҳужумига” гувоҳ бўлганини ҳам эсдан чиқармаслик лозим. Агар 2016-анолог йилга ишонилса, келаётган қишимиз ҳам илиқ бўлиши мумкин, — деган Эркин Абдулаҳатов.
Прогнозларга кўра, 2024 йил дунёда охирги 8-9 йиллик ва кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Муҳаммад Ризо Ариф Al Jazeera телеканалида АҚШ президенти Дональд Трамп Америка қўшинларини Харк оролига жойлаштиришга қарор қилиши мумкинлигини, аммо уларнинг қайтиши Вашингтонга эмас, балки Теҳронга боғлиқлигини айтди.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.