Енгил автомобиллар импорти қарийб 7 мингтага ошганлиги маълум қилинди

Енгил автомобиллар импорти қарийб 7 мингтага ошганлиги маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 460,9 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 18 821 та енгил автомобил импорт қилган.

Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6750 тага ошган.

Шунингдек, жорий йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 25 та хорижий давлатлардан енгил автомобиллар импорт қилган.

7 ойда Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар:

Хитой – 7950 та
Корея – 5658 та
Қозоғистон – 3422 та
Россия – 1283 та
АҚШ – 204 та
БАА – 95 та
Япония – 78 та
Германия – 53 та


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!