Энг чиройли трамвай йўлининг ёпилиши ортидан жиноят иши очилди

Энг чиройли трамвай йўлининг ёпилиши ортидан жиноят иши очилди

Россиянинг энг чиройли трамвай йўналиши деб ном олган, Усть-Илимск трамвай йўналиши 2022 йилнинг 22 декабрида ёпилган эди.

Маҳаллий манбааларга кўра, бунга трамвай паркининг ва йўлларнинг эскиргани сабаб бўлган.

Усть-Илимск трамвай йўли 1980 йилларда қуриб бошланган ва 1988 йилда битказилган. Трамвай йўналишининг узунлиги 15 км бўлиб у кичик шаҳар марказини шаҳардан анча четда жойлашган саноат зонаси билан боғлаб турган. Оралиқда эса аҳоли дачалари жойлашган бўлган. Совет даврида тузилган режага кўра шаҳар ушбу трамвай йўналиши бўйлаб босқима-босқич ривожланиб бориши керак бўлган.

Биринчи сонли трамвай йўналиши дарё бўйи ва ҳақиқий Тайга ўрмонлари орқали ўтгани сабабли, чиройли манзаралар Россиянинг бошқа шаҳарларидан ҳам сайёҳларни ўзига жалб қилган. Трамвай энг шимолий тезюрар трамвай сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига ҳам кирган.

Трамвай йўлининг ёпилиши маҳаллий аҳоли норозилигига сабаб бўлди. Улар декабрь ойидан буён минглаб имзолар тўплашди ва ҳукуматга кўплаб мурожаатлар йўллашди. Шундан сўнг Россия Тергов қўмитаси бунга эътибор қаратишга мажбур бўлди. Қўмита раҳбари Александр Бастрыкин 30 январ куни ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши очилганини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!