Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган Халқаро инвестиция форумида БААнинг Masdar компанияси ва Саудия Арабистонининг АCWА Power компанияси билан шамол электр станцияси ва электр энергиясини сақлаш қурилмаларини қуриш юзасидан Энергетика вазирлиги шартномалар имзолаганди. Бу келишувлар ҳеч қандай тендерсиз амалга оширилган. Нима учун битимлар танловсиз ўтказилаётгани бўйича энергетика вазири ўринбосари Умид Мамадаминов “Дарё”га изоҳ берди.
Умид Мамадаминовнинг айтишича, ўтган 2023 йилда Энергетика вазирлигига қисқа муддатда катта миқдордаги ишлаб чиқариш қувватини ишга тушириш бўйича топшириқ тушган.
Агар ҳозир халқаро молия институтларини ёллайдиган бўлсак, тендер ўтказиладиган бўлса, тендердан аввал техник иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш талаб этилади. Бунга бир йил вақт кетади. Консултант ёллашни ўзига 6 ой кетади. Тендер ўтказилгунча 2 йил ўтиб кетади. Ана ундан кейин тендер жараёни бўлади ва қурилиш ишлари бошланади, — деди энергетика вазири ўринбосари.
Унинг қўшимча қилишича, Энергетика вазирлиги бозордаги энг йирик ишлаб чиқарувчи компаниялар билан тўғридан тўғри музокаралар олиб бориб, энг паст ва мақбул нархларни танлаб, уларни қисқа муддатда ишга туширишни режалаштирган.
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган Халқаро инвестиция форумида тузилган шартномалар:
Ўзбекистонда бир нечта электр станциялар қуриб келаётган Бирлашган Араб Амирликларининг Masdar компанияси форум давомида Самарқанд, Жиззах ва Навоий вилоятларида энергия сақлаш тизимларини қуриш (электр энергиясини сотиб олиш) бўйича “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти билан битим;
АCWА Power компанияси (Саудия Арабистони) билан Қорақалпоғистон Республикасида қуввати 5 ГВт шамол электр станциясини ҳамда қуввати 2 ГВт бўлган электр энергиясини сақлаш қурилмаларини қуриш (6,2 млрд доллар);
Аmеа Power компанияси (БАА) билан Қорақалпоғистон Республикасида қуввати 1000 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш (1,1 млрд доллар).
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.