Энергетика вазирлиги базавий меъёр ўзгармаслигини айтди

Энергетика вазирлиги базавий меъёр ўзгармаслигини айтди

Энергетика вазирлиги тармоқда кенг муҳокама қилинаётган 200 кв. лик базавий тариф ўзгармаслиги ҳақида баёнот берди.

Вазирлик эълон қилган баёнотга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги 204-сон қарори билан жорий йил 1 майдан бошлаб, маиший истеъмолчиларга электр энергияси учун бир ойлик истеъмолнинг “базавий меъёрлари” тасдиқланган.

"Бундан асосий мақсад истеъмолчиларда электр энергияси истеъмоли самарадорлигини ошириш, Давлат томонидан аҳолининг харажатини қоплашга ажратилаётган маблағларни тўғри ва манзилли тақсимлаш ҳамда ёқилғи-энергетика ресурслари билан ишончли тарзда таъминлаш ҳисобланади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси томонидан амалга оширилган таҳлилларга кўра, 2024 йилда республика аҳолиси томонидан жами 21,2 млрд кВт·соат электр энергияси истеъмол қилиниши режалаштирилган. Шундан, йил давомида ўртача ойлик истеъмоли 200 кВт·соатгача бўлган истеъмолчилар жами абонентларнинг 60 фоизини ташкил этади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда электр энергияси истеъмоли йил давомида кескин ўзгармаслигини инобатга олиб, йил давомида бир хил базавий меъёр жорий қилинган.

Биринчидан, ҳозирги вақтда 1 кВт·соат электр энергиясининг таннархи 895 сўмни (ҚҚС билан 1 002 сўмни) ташкил этади.

Аҳолига етказиб берилаётган ҳар бир кВт·соат электр энергия учун базавий меъёр доирасида 552,4 сўм, 201 кВтдан 1000 кВт·соатгача эса 102,1 сўм давлат томонидан ҳар бир истеъмолчига қоплаб берилмоқда"дейилади хабарда.

1 кВт электр энергияси ишлаб чиқариш харажатлари 741,93 сўмни, транспортировка харажати 57,8 сўмни, тақсимлаш ва сотиш харажатлари 202,4 сўмни ташкил этади.

Бунда, давлат 200 кВтгача электр энергияси истеъмол қилган аҳоли (истеъмолчиларнинг 71 фоизи) учун 447,0 млрд сўм, 201-1 000 кВтгача электр энергияси истеъмол учун 30,2 млрд сўм қоплаб бермоқда.

Иккинчидан, базавий меъёр бу электр энергиясининг бир ойда 200 кВт·соатгача бўлган истеъмол ҳажми ҳисобланиб, ушбу истеъмол доирасида барча маиший истеъмолчилар ҳар бир кВт·соат учун “имтиёзли” нархда яъни 450 сўм (ҚҚС билан)дан ҳақ тўлайдилар.

Таҳлилларга кўра, жорий йил июнь ойида 71 фоиз аҳоли 200 кВтгача электр энергияси истеъмол қилганлиги аниқланди. Бундан кўринадики, истеъмолчиларнинг 71 фоизи белгиланган лимит доирасидан чиқмаган, дея таъкидлайди вазирлик.

Шу боис, яқин истиқболда истеъмолчиларга қўлланилаётган ойлик 200 кВт·соатгача бўлган базавий меъёр миқдори оширилишига асос мавжуд эмаслиги айтиб ўтилди.

Учинчидан, 22 фоиз истеъмолчи 201 кВт·соатдан 1000 кВтгача истеъмол қилган ва 900 сўмдан ҳақ тўлаган. Бунда электр энергияси истеъмоли 201 кВт·соатдан 300 кВтгача бўлган истеъмолчилар салмоғи 11 фоизни ташкил этган.

Маълумот учун: 300 кВт·соатгача электр энергияси истеъмол қилганлар тўлиқ 900 сўмдан ҳақ тўламайди. Бунда 200 кВт·соатгача 450 сўмдан, қолган 100 кВт·соатга 900 сўмдан тўлайди. Яъни, 300 кВт электр истеъмол қилганларга нисбатан ҳам нархлар кескин ошмаган (базавий меъёрдан ортиқча 100 кВт истеъмол учун 45 000 сўм (100*450) қўшимча тўлаган). Бунда ушбу 900 сўмлик таъриф ҳам электр энергиясининг таннархидан кам.

Тўртинчидан, қолган 7 фоиз аҳоли 1001 – 10 000 кВт·соат электр энергияси истеъмол қилиб, 1 350 сўмдан тўловларни амалга оширган.

Бундай хонадонлар субсидияга муҳтож бўлмаган, бирламчи эҳтиёжлардан ташқари қўшимча қулайликларга эга шахслар, хусусан, электромобил(лар)и, ҳовлисида бассейн, фонтан, кўплаб ёриткич жиҳозлари ёки қимматбаҳо бошқа электрон маиший қурилмалари мавжуд хонадонлар ҳисобланади.

Бешинчидан, республика бўйича жами 1,1 млрд кВт·соат электр энергияси истеъмол қилинган.

Шундан истеъмолчиларнинг 71 фоизи 200 кВтгача электр энергияси истеъмол қилган ва улар жами истеъмолнинг 40 фоизини ташкил этади.

Яна 11 фоиз истеъмолчи 201 – 300 кВтгача электр энергияси истеъмол қилган ва улар жами истеъмолнинг 19 фоизини ташкил қилади, 301 – 500 кВтгача истеъмолчилар жами истеъмолнинг 20 фоизини истеъмол қилган.

Бунда 500 кВт ва ундан кўп электр энергияни истеъмол қилувчилар атиги 3,7 фоиз бўлиб, улар жами электрнинг 21 фоизини истеъмол қилмоқда.

Олтинчидан, эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 204-сон қарори билан иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) бир қанча компенсация турлари тақдим этилмоқда. Хусусан:

– Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги АТ “Халқ банки” билан биргаликда ноябрь ойида 270 минг сўм бир марталик моддий ёрдам ўтказиб беради;

– электр энергияси учун ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 150 кВт·соатгача истеъмол учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади.

Бунда компенсация тўловлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги орқали тўлаб берилади.

Масалан, электр энергияси учун ойлик истеъмоли 350 кВт·соат бўлган эҳтиёжманд хонадон 200 кВт·соатдан ошган 150 кВт·соатгача 67 минг сўм миқдорда компенсация олади.

Эндиликда Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидиялар тўғридан-тўғри фақатгина эҳтиёжманд оилалар, ногирон ва ҳақиқатда муҳтожлар учун йўналтирилади.

Маълумот учун: ўтган йил ёз мавсумининг июнь-июль ойларида ягона энергетика тизимида 210 млн кВт·соат мажбурий чеклов (июнь – 35 млн кВт·соат, июль – 175 млн кВт·соат) киритилган. Жорий йилнинг июнь ойи ва июль ойининг шу кунига қадар истеъмолчиларга барқарор равишда, чекловларсиз (авариявий ҳолатлар ва дастурлар асосидаги режали таъмирлаш ишларидан ташқари) электр энергияси етказиб берилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Мактабларда кузги таътил вақти эълон қилинди

10 ноябрдан навбатдаги чорак бошланади.

Эрон ўраб олинмоқда

Систан ва Балужистон вилоятлари ҳамда Хуросон-Разавийда қурилиш ишлари аллақачон бошланган.

Россия Исроилга юзланди

Москва Исроилни огоҳлантирди.

Антарктида яшил рангга айлана бошлади

Олимлар сўнгги 40 йил ичида "кўкаламзорлаштириш" майдони 10 баробар ошганини айтмоқда

Эрталабдан Исроилга юзлаб ракеталар ташланди

Ливандан Исроилнинг шимолий ҳудудларига 70 га яқин ракета учирилди.

Қозоғистон шимоли одамларсиз қолиши мумкин

Бу ҳақда эксперт Қозоғистон агротехника тадқиқот университетида ўтказилган анжуманда айтиб ўтди.

Корейс аскарлари рус формасини кийди... Энди фронтга!

Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.

"Реал Мадрид" Мбаппе билан шартнома имзолаганидан афсусда

Ромаин Молина "Реал" Килиан Мбаппе трансферидан мамнун эмаслигини айтди.

Канада: Ҳиндистон «даҳшатли хато» қилди

Ҳиндистон ҳукумати Канада хавфсизлиги ва суверенитетига шу қадар тажовузкорлик билан аралашиши мумкин деб ўйлаб, даҳшатли хатога йўл қўйди.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси 9 ойдан сўнг яна машғулотларга қайтди (фото)

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Таиланднинг «Патум Юнайтед» клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев январь ойида Осиё кубоги доирасидаги Австралия билан 3-тур ўйинида (1:1) тиззасидан жиддий жароҳат олиб сафдан чиққан эди.

Дунёдаги энг кекса тимсоҳ — 1900-йилдан бери тирик ва 10 000 дан ортиқ наслнинг отаси билан танишинг

Нил тимсоҳлари Африканинг энг даҳшатли йиртқичларидан бири бўлиб, ўзининг улкан ҳажми, кучи ва яширинлиги билан машҳур.

Бугундан республикамиз ҳудудларида кучли ёғингарчилик (ёмғир—қор) бўлиши кутилмоқда

Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.

Россия Ўзбекистондан тушунтириш сўради

Бу ҳақда Россия ОАВсида хабарлар тарқалди.

Эрон зарбасидан кейин Исроил ҳаво кучлари базасининг сунъий йўлдош тасвирлари эълон қилинди

Эрон Исроилнинг энг янги самолётларини йўқ қилганини маълум қилганди.

Афғонистон: Биз 2 империяни йўқ қилдик, кейингиси – АҚШ

"СССР Афғонистонга кирганида уларнинг империяси парчаланиб, Россияга айланди".

Ливандан учирилган дрон миллионлаб исроилликлар орасида ваҳима уйғотди

Ливандан учирилган дрон Исроилда миллионлаб одамларнинг ваҳима ва паноҳ топишига сабаб бўлди.

Украинадаги можарода вақт Россия фойдасига ишламоқда

Бу ҳақда Швейцария Конфедерацияси разведка хизмати хабар берди.

Зеленский урушни тугатиш йўлидаги биринчи қадамни айтди

Россиянинг музокараларга очиқлиги "биринчи навбатда АҚШдаги сайловларга боғлиқ."

Анқарада теракт: жанг давом этмоқда

Тирик қолган террорчилардан бири гаровга олинганларни ушлаб турибди.

АҚШнинг Суриядаги базасига тўртта ракета зарбаси берилди

Бу ҳақда Al Mayadeen телеканали маълум қилди.

Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди

Сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди.

Туркия оммавий ахборот воситалари Анқарадаги теракт ҳақидаги тасдиқланмаган хабарлар учун жазоланади

Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда .

Лукашенконинг айтишича, Украина ҳукумати Россия билан ядровий можаро бўлишини хоҳлайди

Украина ҳукумати Россия иштирокида ядровий можаро бошламоқчи. Бундай фикрни Беларус президенти Александр Лукашенко билдирди, дея хабар беради «ТАСС» .

Эрдўған Анқарадаги терактда ҳалок бўлганлар ва яраланганлар сонини айтди

Анқарада содир этилган теракт оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 14 киши яраланди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Эрдўғон маълум қилди , деб ёзади «Интерфакс» .

«Каннабис» етиштираётган фуқаронинг хонадонидан «марихуана» ҳам чиқди

Ўз истеъмоли учун «каннабис» етиштирган фуқаронинг хонадонидан «марихуана» ҳам топилди.

Лукашенко 2025 йилги сайловда иштироки бўйича жавоб берди

Беларус президенти Александр Лукашенко 2025 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида қатнашишини айтди, деб ёзади «ТАСС».

Россия Украина шарқида фронт чизиғи бўйлаб ўнлаб ҳужумлар уюштирди

Воқеалар «тезлик билан ривожланмоқда».

Шимолий Кореянинг Россияга ёрдами ҳақида нима биламиз?

Декабрга қадар Россияга 10 мингга яқин киши жўнатилиши кутилмоқда.

Германия Шимолий Корея дипломатини Украина юзасидан чақирди

Германия Ташқи ишлар вазирлиги Шимолий Корея қўшинларининг Украинага киритилиши ҳақидаги хабарлар юзасидан Пхеняннинг Берлиндаги бош дипломатини чақирди.

Босқинчилар “Ал-Ауда” касалхонасини тўлиқ тўсиб, барча тирик мавжудотни ўққа тутди

Шимолий Ғазо қамалининг 19-куни. Байт-Лахияни тарк этишга муваффақ бўлган гувоҳлар йўллар бўйлаб ётган тинч аҳолининг кўп сонли жасадлари ётгани ва эркаклар оммавий ҳибсга олингани ҳақида хабар беришди.

Путин BRICS саммитида иштирок этиш учун келган деярли барча етакчилар билан яккама-якка суҳбатлар ўтказди

Ушаковнинг сўзларига кўра, кечки овқат давомида раҳбарлар...

Исроил бомбардимони болаларни вакцинасиз қолдирди

Исроил ҳужумлари туфайли Ғазода полиомиелитга қарши эмлаш тўхтатилди.

Туркиянинг Гебзе шаҳрида табиий газ портлади

Фавқулодда ҳодиса натижасида етти киши жабрланди, улардан уч нафарининг аҳволи оғир.

Озарбайжонда нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин содир бўлди

Ҳозирда алангани вертолётлар ёрдамида ўчиришмоқда, ишчилар эса эвакуация қилинган.

Шимолий Корея Украинага қарши дунёдаги энг шафқатсиз бўлинмалардан бирини юборди

Жанубий Корея разведкаси NIS КХДР Украинадаги урушга қайси аскарларини юборгани ҳақида маълумот берди.

Ғазо тараққиёти неча йил орқага қайтарилгани маълум бўлди

UNDP Фаластин ҳудудидаги қашшоқлик даражаси жорий йилда деярли икки бараварга ошиб, 74,3 фоизга етишини билдирмоқда.

Пхенян ўз аскарларининг Украинага юборилаётганига изоҳ берди

Бу Пхеняннинг Россияга ҳарбий хизматчиларни юбориш ҳақидаги биринчи расмий изоҳидир.

Украина қўшинлари чекинмоқда

Украина қўшинлари Украинанинг Донетск вилоятидаги Курахово қишлоғининг шарқий чеккасида биринчи позицияларини тарк этди.

Фарғонадаги ЙТҲда эр-хотин вафот этди

Бу ҳақда “Замон” дастурида хабар берилди.

Путин АҚШдан келган қочқинга фуқаролик берди

Тегишли фармон Россия қонун ҳужжатларини нашр этиш порталида эълон қилинди .