"Эндиликда Украинага етказиб берилаётган қуроллар учун унинг учиш масофаси бўйича ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас. Бу шуни англатадики, Украина энди ўзини ҳимоя қилиши мумкин, жумладан, Россия ҳудудида жойлашган ҳарбий позицияларга зарбалар бериш орқали ҳам. Илгари Украина маълум бир чекловлар туфайли бундай қилолмас эди", — дея изоҳ берди Мерц WDR телеканалига берган интервюсида.
Фридрих Мерцнинг қўшимча қилишича, энди Украинани бундай турдаги қуроллар билан таъминлаш зарур.
Май ойи ўрталарида Мерц Украинага узоқ масофали Taurus қанотли ракеталарини етказиб бериш режалари йўқлигини айтган эди.
"Маълумки, АҚШ, Британия ва Франция ўтган йилнинг охиридаёқ ўз қуроллари билан Россия ҳудудидаги нишонларга зарба беришда фойдаланилишига қўйилган чекловларни бекор қилган эди. Шунинг учун Мерц нимани назарда тутгани аниқ эмас", деб ёзмоқда DW.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.