Энди Сурхондарёнинг ҳам кўпгина ҳудудлари электр энергиясиз қолди

Энди Сурхондарёнинг ҳам кўпгина ҳудудлари электр энергиясиз қолди

21 январ, тахминан соат 22:00 дан бошлаб Сурхондарё вилоятида кучли шамол қор бўронини бошлаб келди. Оқибатда, 22 январ ярим тунда Сурхондарё вилоятининг кўплаб ҳудудларида, электр энергия таъминотида узилишлар содир бўлди.

Баъзи туманларнинг марказларида электр энергия таъминоти тикланган. Аммо қишлоқ жойда жойлашган аҳолига электр энергия етказиб бериш хозиргача тиклангани йўқ. Электр энергияси таъминотидаги узилишлар аҳолига кўплаб ноқулайликлар келтириб чиқармоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!