Энди патент учун рус тили имтиҳонини Ўзбекистонда топшириш мумкин

Энди патент учун рус тили имтиҳонини Ўзбекистонда топшириш мумкин

Бундан буён Россияда патент олиш учун керак бўладиган "Рус тили ва Россия қонунчилиги асослари" бўйича имтиҳонни Ўзбекистонда топшириш мумкин бўлади, деб хабар қилмоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги. 

"Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги республиканинг барча ҳудудларида жойлашган ўқув марказларида рус тилига ўқитиш бўйича ўқув курслари ташкил этилган. Сиз ушбу курсларда ўқиш давомида рус тилини ўрганиш билан бирга, Россияда патент олиш учун керак бўлган махсус сертификатни қўлга киритишингиз мумкин", - дейилган агентлик хабарида. 

Эслатиб ўтамиз, 20-23 ноябрь кунлари Ўзбекистонга Москва Миграция маркази раҳбарияти делегацияси ташриф бюрган эди. Улар Тошкентдаги "Ишга марҳамат" мономарказига ташриф буюриб, Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги вакиллари билан меҳнат миграцияси борасида музокаралар ўтказишган эди.  

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!