Ўзбекистон Бош прокуратураси «Жиноий жазони ижро этиш тизимида таълимни ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.
Таъкидланишича, жиноий жазога ҳукм қилинган шахсларда қонунга итоаткор хулқ-атворни ва жамиятда юриш-туриш қоидаларига ҳурмат муносабатини шакллантириш, уларни ижтимоий мослаштириш, янги жиноят содир этишининг олдини олишда таълим олишига ва касб-ҳунар ўрганишига кўмаклашиш асосий воситалардан ҳисобланади.
Қарор лойиҳасига кўра, умумтаълим муассасалари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказлари фаолият кўрсатмаётган жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларнинг умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олиши учун, шунингдек, барча жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларнинг олий таълим олиши учун имконият ва шароитларни яратиш, шунингдек пробация хизмати учун кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш зарурати юзага келган.
2019—2021 йилларда Ўзбекистон жиноят-ижроия қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси ижросини таъминлаш, шунингдек, озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган шахсларнинг масофавий таълим шакли орқали умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим олиши учун имконият ва шароитларни яратиш мақсадида 2021/2022-ўқув йилидан бошлаб озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган шахсларнинг масофавий таълим шакли орқали олий таълим муассасаларида махсус ўқув гуруҳлари ташкил этиш таклиф қилинмоқда.
Унга кўра, махсус ўқув гуруҳида таълим олувчилар сони 30 кишидан ортиқ бўлмайди, махсус ўқув гуруҳларида таълим олувчиларнинг сони олий таълим муассасаларининг белгиланган умумий қабул квоталари сонига кирмайди ва давлат бюджетидан молиялаштирилади.
Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг ташкилий штат тузилмасига Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғининг таълимни ташкил этиш масалалари бўйича ўринбосари лавозими киритилиб, унинг зиммасига озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган шахсларнинг таълим олишини самарали ташкил этиш ва таълим муассасалари билан узвий ҳамкорликни таъминлаш учун шахсий жавобгарлик юкланади.
Бош прокуратура бир ой муддатда Жиноят ва Жиноят-ижроия кодексларининг янги таҳрирдаги лойиҳаларида қуйидагилар бўйича аниқ ҳуқуқий механизмлар белгиланишини таъминлайди:
жиноий жазога ҳукм қилинган шахсларни таълим олишига ва касб-ҳунар ўрганишига кўмаклашишни уларни ресоциализация қилишнинг асосий воситаларидан этиб белгилаш;
таълим олиш ва касб-ҳунар ўрганишга виждонан муносабатда бўлишни жиноий жазога ҳукм қилинган шахсларнинг асосий мажбуриятларига киритиш;
жиноий жазога ҳукм қилинган шахсларнинг ҳар ойда камида битта тавсия этилган адабиётни ўқишини тарбиявий таъсир кўрсатиш шаклларига киритиш;
жиноий жазога ҳукм қилинган шахсларнинг хулқ-атворини баҳолашда, жазосини енгилроқ жазога алмаштиришда, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилишда уларнинг таълим олиш ва касб-ҳунар ўрганишга виждонан муносабатда бўлганлигини ҳисобга олиш;
масофавий таълим шакли орқали таълим олаётган озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган шахслар учун фанларни ўзлаштиришига кўмаклашиш мақсадида ҳафтанинг бир кунини таълим куни сифатида белгилаш ва ушбу кунда уларни меҳнатга жалб қилинмаслигини таъминлаш.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.
Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.
Россия ТИВ расмий вакили айтишига кўра, Эрон Россияга “Ядро қуролини тарқатмаслик” шартномаси мажбуриятини тўлиқ бажараётгани ҳақида аниқ маълумотлар берган
БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.
20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси доирасида Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев иштирокчиларнинг кўргазма стендлари билан танишди. Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.
Европа Иттифоқи Россия билан кўп йиллик энергетик алоқаларга чек қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда қабул қилинган таклифга кўра, ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан табиий ва суюлтирилган газ импорт қилишни тўхтатиш учун юридик мажбурий механизмлар жорий этмоқчи.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.
Исроилнинг 13 июн куни амалга оширган ҳаво ҳужумлари натижасида Натанзда жойлашган асосий ядровий заводидаги уранни бойитиш центрифугалари бутунлай йўқ қилинган бўлиши мумкин. АЭХА бу ҳодисани радиацион ва кимёвий ифлосланиш келтириб чиқарган жиддий авария сифатида баҳоламоқда.
АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет Яқин Шарқдаги марказий ҳарбий округ ҳудудига қўшимча ҳарбий кучлар ва воситалар юборилишини маълум қилди. Бу қарор Америка қўшинларини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган.
Миср давлатига қарашли MENA ахборот агентлиги хабар беришича, бу қўшма баёнот 16 июнь куни, Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абделатти ташаббуси билан, Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Жанубий Осиёдаги ҳамкасблари билан кенгашлардан сўнг эълон қилинган.
86 ёшли Олий раҳбар Оятулло Али Ҳоманаий борган сари яккаланаётгани кўзга ташланмоқда. Унинг асосий ҳарбий ва хавфсизлик маслаҳатчилари Исроилнинг ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган, бу эса унинг яқин маслаҳатчилар доирасида катта бўшлиқ қолдириб, стратегик хато қилиш эҳтимолини оширмоқда.
Жиноятдан сўнг Зуев шериги билан бирга ўлдирилган одамнинг жасадини ўзига тегишли чорвачилик фермасида ҳайвонлар учун мўлжалланган кремация печида ёқиб юборган.
Исроил тарихидаги энг кўп хизмат қилган бош вазирнинг сиёсий фаолияти унинг шахсий миссияси — Исломий Республика Эрондан келаётган таҳдидлар ҳақида дунёга огоҳлик бериш билан белгиланган.
Шу билан бирга, Эрон расмийлари агар Тел-Авив агрессиясини тўхтатмаса, Теҳрон ҳарбий бўлмаган объектларни ҳам бомбардимон қилишни бошлаши мумкинлигини айтган
Бир вақтлар бутун дунёда имкониятлар юрти сифатида таниқли бўлган Америка Қўшма Штатлари энди айрим хорижликлар учун хавфли ва исталмаган жой сифатида кўрилмоқда.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Эрондаги ҳокимият ўзгариши ва Исроилнинг ҳужумлари ўртасидаги боғлиқлик ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.
Бу ҳужум Украина чегарасидан қарийб 1000 км узоқда амалга оширилган. Украина Бош штабига кўра, ушбу заводда Эронда ишлаб чиқилган «Шаҳид» дронлари йиғилади, синаб кўрилади ва Украина ҳудудига, айниқса, энергетика ва фуқаролик инфратузилмасига қарши қўлланилади.
Ҳиндистонлик саноатчи ва Sona Comstar компаниясининг раиси Сунжай Капурнинг вафоти асалари чақиши натижасида юзага келган юрак хуружидан келиб чиққан бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Франция президенти Эмманюуэль Макрон АҚШ президенти Дональд Трамп таклиф қилган Россиянинг Исроил ва Эрон ўртасида воситачилик қилиши ғоясига қарши чиқди.
Бугун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида К. Дусовга (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.