Энди автомототранспорт воситасини нотариал идорага бормасдан сотиш мумкин
![Энди автомототранспорт воситасини нотариал идорага бормасдан сотиш мумкин Энди автомототранспорт воситасини нотариал идорага бормасдан сотиш мумкин](/photos/news/8yFbg8v1ZXtws90.jpeg)
✅сотувчи E-notarius.uz ахборот порталида «Нотариал ҳаракатни расмийлаштириш»ни танлайди, ўзининг шахсига оид маълумотларни киритади ва нотариал ҳаракатни яратади.
✅сотувчи сотилаётган автомототранспорт воситасини танлайди ва нархини киритади;
✅сотувчи сотиб олувчининг ЖШШИРни, шахсини тасдиқловчи ҳужжат серияси ва рақамини ва телефон рақамини киритади;
✅сотиб олувчининг телефонига СМС хабарнома юборилади. Сотиб олувчи ҳаволага кириб Face-Id орқали верификациядан ўтади ва розилигини тасдиқлайди;
✅автоматик тарзда ёки ихтиёрий нотариус танланади;
✅нотариус нотариал ҳаракатни расмийлаштиришга қабул қилиб, вақтни белгилайди ва тарафларнинг мобил телефонига СМС хабарнома юборилади;
✅белгиланган вақтда нотариус тарафлар иштирокида видеоконференцалоқа орқали нотариал ҳаракатни расмийлаштиради;
✅битимнинг асл нусхалари тарафларга курьерлик (почта) хизмати орқали юборилади.