Энди абитуриент бу йил тўплаган бали билан 3 йил талаба бўлиши мумкин

A A A
Энди абитуриент бу йил тўплаган бали билан 3 йил талаба бўлиши мумкин

Олий таълим муассасаларига қабул жараёни, тест синовларидаги янгиликлар ҳақида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори ўринбосари Қаҳрамон Ҳақбердиев ЎзА мухбирига қуйидагиларни сўзлаб берди.

Абитуриентлар учтагача бакалавриат таълим йўналишида танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга
Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 14 майдаги “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан янги ўқув йили қабулидан бошлаб абитуриентларга олий таълим муассасасига ўқишга киришда мувофиқ келувчи фанлар мажмуаси бир хил бўлган учтагача бакалавриат таълим йўналишида танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилди.

Ташкилий жиҳатларнинг кўп вақт ва куч талаб қилиши, абитуриентлар сонининг кескин ортиши муносабати билан 2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш тест синовлари июль-август ойларида ўтказилади.

Таълим йўналишларини танлашда нечта олий таълим муассасаси (1, 2 ёки 3 та), жуғрофик жойлашуви аҳамият касб этмайди. Масалан, 3 та таълим йўналиши 1 та, 2 та ёки 3 та олий таълим муассасасидан танланиши, олий таълим муассасалари абитуриент яшайдиган ҳудудда ёки Тошкент шаҳрида ёинки вилоятларда жойлашган бўлиши мумкин. Бироқ танлашда бажарилиши, эътибор берилиши шарт бўлган томонларини қайд этиб ўтамиз.

Биринчидан, таълим йўналишларини танлашда тест синови топширилувчи фанлар мажмуаси (фанлар кетма-кетлиги, баҳолаш мезонлари) бир хил бўлиши лозим.

Иккинчидан, абитуриент томонидан таълим йўналишларига устуворлик белгиланади.
Учинчидан, тўплаган баллари миқдори биринчи устуворлик берилган таълим йўналишига хоҳ давлат гранти, хоҳ тўлов-контракт бўйича тавсия этишга етадиган бўлса, иккинчи ва учинчи таълим йўналишлари бўйича танловда иштирок эта олмайди. Агар биринчисига етмай, иккинчисига етса, демак, учинчи таълим йўналиши бўйича танловда иштирок эта олмайди.

Агар абитуриент тест синови натижалари (баллари) танланган таълим йўналишларининг биринчисига тўлов-контракт асосида, иккинчисига давлат гранти бўйича етадиган бўлса, у биринчи устуворлик берган таълим йўналишига тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилади, иккинчисига давлат гранти бўйича эмас.

Абитуриентлар қандай тўловни амалга оширади?
2019 йилги тест имтиҳонларидан бошлаб ўтган йилги ёки ундан олдинги йилги тест синовларидан ўта олмай бу йил яна ҳужжат топшираётган абитуриентлар учун энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида тўловни амалга ошириш таклиф қилинмоқда. Яъни, ҳозирги вақтда 202 минг 730 сўм. Учта таълим йўналишини танлаган абитуриентлар бир марталик тўловни амалга оширади. Абитуриентлар орасида тушунмовчилик бўлмаслиги учун алоҳида қайд этиш керакки, 3 таълим йўналиши танланган бўлса-да, тўлов миқдори ўзгармайди, энг кам иш ҳақининг 50 фоизи.

Жорий йилда мактаб, лицей ёки коллежни битирганлар учун бу сумма тўланмайди. Янги битирган абитуриентлар учун ҳужжат топшириш ва тест синовларида иштирок этиш бепул.
Тест синовларига тўловни жорий этилиши амалда тайёргарликсиз келаётган, билимсиз ва ноқонуний мақсад билан иштирок этаётган абитуриентлар сонининг ва тест синовлари жараёнида ўзгадан ёрдам олиш ёки ёрдам бериш ҳолатларининг камайишига олиб келади. Ушбу ҳолат хорижий мамлакатларда кенг тарқалган бўлиб, олий таълим муассасалари томонидан ўтказиладиган тест синовларида жорий этилган.

Абитуриентлардан тушган тўловлар тест синовларини янада сифатли ва қулай шароитларда ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни молиявий таъминлашга йўналтирилиши режалаштирилган. Ушбу маблағлар биноларнинг ижара тўловига, катта қувватли кондиционерлар, шахсни аниқлаш, биометрика, мобиль алоқа тўлқинларини тўсувчи қурилмалари билан жиҳозлашга йўналтирилади.

Белгиланган тартиб қоидага мувофиқ, абитуриентнинг тест синовида тўплаган баллари ҳақидаги маълумот тест синови ўтказилган куннинг эртасига, унинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган танлов натижаси тест синовларини ўтказиш жараёни тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта муддат ичида Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Абитуриент тест синовларидан тўплаган баллари ҳақида сертификатга эга бўлади

Яна бир муҳим маълумотни айтиб ўтиш жоиз. Эндиликда абитуриентга тест синовида тўплаган баллари ҳақида сертификат берилади. Бу 3 йилга қадар амал қилади. Келгуси йилларда мазкур балл кириш учун етарли бўлган тақдирда у талаба бўлиш имкониятига эга бўлади. Бунда 3 йил ичида ЭКИҲни қайта тўлаш ҳам шарт бўлмайди.

2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган давлат олий таълим муассасаларига бакалавриатга ўқишга кириш учун абитуриентлар Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.

Мазкур ўқув йилида тест фанлари мажмуаси икки бўлимга ажратилиб, 1-бўлимга барча тест топширувчи абитуриентлар учун мажбурий 3 та фан – она тили (ўзбек тили, қорақалпоқ тили, рус тили), математика ва Ўзбекистон тарихи, 2-бўлимга даъвогарлик қилинаётган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фан киритилади. Мажбурий фанлар бўлимидаги тест топшириқлари соддалаштирилган бўлиб, абитуриентларнинг умумий саводхонлиги ва таянч билимларини баҳолашга йўналтирилади.

Давлат тест маркази томонидан берилган миллий сертификатнинг имтиёзи ушбу сертификатларнинг амал қилиш муддати даврида сақлаб қолинди.
Сертификат синовлари якунлари бўйича энг юқори баллнинг камида 60 фоизини тўплаган шахсларга 2 йил муддатга берилади.

Энди абитуриент доимий истиқомат қиладиган жойида тест синовини топшириш имкониятига эга
Абитуриентга ўзи рўйхатдан ўтадиган, аниқроғи, доимий истиқомат қиладиган жойида тест синовида иштирок этиш имконияти берилади. Бу ортиқча вақт, маблағ сарфланишининг, сарсонгарчиликларнинг олдини олади. Тест синовлари ўтказилиши учун вилоят марказидан катта сиғимдаги бино танлаб олинади ва мослаштирилади.

Тест синови саволларида ўзгариш бўладими?
Жорий йилдан бошлаб тарих фанидан атлас ва контур хариталар бўйича янги саволлар қўшилади. Саволлар дарсликлар бор бўлган маълумотлар асосида тузилмоқда. Яъни яхши ўқувчи мактаб дарслигида тарихдан атлас ва контур харита ҳақида маълумоти бўлиши керак. Бу режа ДТМнинг тест дастурида азалдан бўлган, шу пайтгача техник имкониятлар етарли бўлмагани, чоп этишдаги имкониятнинг чеклангани учун бундай саволлар киритилмаган.

Миллий ёки халқаро сертификатга эга абитуриентга имтиёзлар мавжуд
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини татбиқ қилиш, шунингдек кириш синовларида белгиланган имтиёзларни яъни, миллий ёки халқаро сертификатлар асосида имтиҳонларсиз максимал балл берилиши кутилмоқда.

Чет тиллари асосий фан сифатида киритилган бакалавриат таълим йўналишлари учун миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари В2 ва ундан юқори даража белгиланди.

Чет тиллари асосий фан сифатида киритилмаган бакалавриат таълим йўналишлари учун миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари В1 ва ундан юқори даража белгиланди.

Тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили фани киритилган барча (асосий ёки асосий бўлмаган фан эканлигидан қатъи назар) бакалавриат таълим йўналишлари учун миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари В2 ва ундан юқори даража татбиқ этилади.

Бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, баҳолаш мезонлари, тест топшириқлари сони, тест синовларини ўтказишнинг аниқ муддатлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланади.

Тошкент давлат юридик университети учун алоҳида сертификат даражаси бўйича тартиб белгиланади.

Сиртқи таълим йўналишларига қандай имтиёзлар бор

Сиртқи, кечки таълим йўналишларида таҳсил тўлов асосида амалга оширилади, шуларни ҳисобга олсак, давлат гранти асосида ўқиш ҳуқуқини берувчи имтиёзлар ушбу таълим турларига татбиқ этилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги қарори асосида амалдаги тартибга киритилган ўзгаришларга мувофиқ олий таълим муассасалари бакалавриатининг сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилиш Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган кириш тест синовлари ёки олий таълим муассасаларида ўтказиладиган кириш имтиҳонлари (касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) орқали танлов асосида амалга оширилади. Сиртқи таълим олишни ҳоҳловчи абитуриентлардан меҳнат стажи талаб қилинмайди. Сиртқи таълим шаклида ҳам учта таълим йўналишини танлаш ҳуқуқи берилади.

Агар Давлат комиссиясининг қарорига кўра сиртқи таълим шакли қабули учун Давлат тест маркази томонидан тест синовлари ўтказиладиган бўлса, имтиёз сиртқи таълим шакли учун ҳам татбиқ этилади.

Соҳага янгиликларга доир саволлар бўлса call center ташкил этилган

Давлат тест марказида Call center ташкил этилган, унга 1195 қисқа рақам орқали мурожаат қилиш, дарҳол жавоб олиш имконияти мавжуд.

Яна бир муҳим маълумот, тест саволлари 2019/2020 ўқув йили олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш қабул тест синовларига тайёргарлик кўриш учун таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органлари томонидан тавсия этилган дарсликлардан фойдаланилади.

Рўйхат ДТМнинг сайтида эълон қилинган. Тест топшириқлари амалдаги тартибга биноан умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг умумтаълим фанлари ўқув дастурларига мувофиқ тузилади. Жорий йилда тест синовларига тайёргарлик кўришда фойдаланишга тавсия этилган дарсликлар билан биргаликда ўқув дастурларида ўрганиш назарда тутилган айрим бадиий адабиётлар келтирилган.

Тест топшириқлари ҳам ушбу бадиий адабиётлардан тузилади, мазкур адабиётларни тўлиқ ўқиб чиқиш тавсия этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ–2026" гуруҳ босқичидаги рақиби ўзгариши мумкин

ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Конго терма жамоаси сафида майдонга тушган айрим футболчиларнинг ўйнаш ҳуқуқини текширмоқда.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Ўзбекистонликлар ва туркманистонликларнинг қаршилигига қарамай Роғун ГЕС қурилиши давом этади

Жаҳон банки шикоятни рад этишни ички қоидаларга асослаган

"2022 йилда урушни биз бошлаганимиз йўқ; аслида бу урушни Ғарбнинг ўзи бошлаган"

Киев режими дунёдаги энг йирик ҳарбий-сиёсий блок салоҳиятига эга

Қобилжонни ким ўлдирди? Россияда содир этилган мудҳиш қотилликнинг асл айбдори айтилди

16 декабр куни Тожикистон фуқароси, 10 ёшли Қобилжон Алиевнинг Москва вилоятидаги мактабда 9-синф ўқувчиси Тимофей К. томонидан пичоқлаб ўлдирилгани Россияда миллатчилик кайфияти тобора кучайиб бораётганини тасдиқлагандек бўлди.

Юртимизда адолат пешволари пора билан қўлга тушди

Ҳозирда учала адвокатга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Украинага зудлик билан жуда катта пул керак

Украина жиддий молиявий қийинчиликларга дуч келмоқда ва яқин йилларда кенг кўламли ташқи ёрдамга муҳтож, деб ёзади AP.

Владимир Путин икки боланинг янги йил орзусини рўёбга чиқарди

Владимир Путин билан навбатдаги жонли мулоқот 19 декабрь куни бўлиб ўтади.

АҚШ Тайванга 10 млрд доллардан ортиқ қийматда қурол сотишини эълон қилди

АҚШ маъмурияти Тайванга умумий қиймати 10 миллиард доллардан ошадиган йирик қурол-яроғ пакети сотилишини маълум қилди.

Киркукда тошқин сабаб 300 оила уй-жойини тарк этди

Ироқнинг Киркук шаҳрида 9 декабрь куни ёққан кучли ёмғирлар оқибатида юзага келган тошқин сабаб 300 оила ўз уй-жойини ташлаб чиқишга мажбур бўлди.

Исроил Суриядаги оккупацияга қарамай Дамашқ билан келишув истагини билдирди

Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.

«Яқин Шарққа сўнгги 3000 йил ичида илк бор тинчлик олиб келдим» – Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.

АҚШ Сурия ва Фаластинни виза тақиқлари рўйхатидан қўшди

АҚШ президенти Дональд Трамп Белый уйда Ханука байрами муносабати билан ўтказилган қабулда Исроилни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

Дунё бўйлаб миграция тарихий чўққига чиқди

Иқтисодий тенгсизлик, можаролар, иқлим инқирози ва мажбурий кўчиришлар сабабли дунё замонавий тарихда энг юқори миграция даражасига эришди.

БМТда Фаластин вакили: Исроил халқаро резолюцияларни бузмоқда

Фаластиннинг БМТ доимий вакили Рияд Мансур Исроилнинг Ғазага ҳужум қилишини ва халқаро резолюцияларни бузишини танқид қилди.

Европа қўшинлари Украинада Россия армияси ўт очишни тўхтатиш шартларини бузса, куч ишлатиши мумкин — Мерц

Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.

Исроил Ғазога 200 минг тоннадан ортиқ бомба ташлаган — Ражаб Тоййиб Эрдўған

Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.

Теҳронда турар-жой биноси қулаб тушди, одамлар вайроналар остида қолиб кетди

Теҳроннинг Яфтобод туманида уч қаватли турар-жой биноси қулаб тушди.

Фирибгарлиги учун қидирувда бўлган шахс Истанбулдан тутиб келтирилди

2023 йилдан буён Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган фуқаронинг Туркия Республикаси Истанбул шаҳрида яшириниб юргани аниқланиб, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қўлга олинди ва Ўзбекистонга қайтарилди.

Афғонистондан олиб келинган гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.