Эмомали Раҳмонга кутилмаган совға тайёрланди

Эмомали Раҳмонга кутилмаган совға тайёрланди

29 март куни Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон Суғд вилоятининг шаҳар ва туманларида етим болалар билан байрам дастурхонида учрашди.

Улар билан суҳбатлашди, яхши ўқишни, чет тилларини ўрганишга эътибор беришни маслаҳат берди. Учрашув якунида болажонларга совғалар – кийим-кечаклар тўплами, китоблар, ширинликлар, шунингдек, пул маблағлари топширилди.

Шундан сўнг давлат раҳбари 240 ўринли янги «Баҳор» болалар боғчасининг очилишида иштирок этди. Ушбу мактабгача таълим муассасаси қурилишининг ташаббускори мамлакат ҳукуматидир. Сўнгра, Эмомали Раҳмон режага кўра, Қайроққум гиламлари фабрикаси қошидаги гилам ишлаб чиқариш корхонасининг очилиш маросимига борди.

У ерда Эмомали Раҳмонга ўғли билан тушган расми тасвирланган улкан гилам совға қилинди. Гилам ушбу комбинат ходимлари томонидан тайёрланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!