"Aфғонистондаги вазият янада ёмонлашмоқда. Бизнинг прогнозларимизга кўра, бундан ҳам баттар бўлади", — деди Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 21 июль куни Чўлпон-Отада бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувида.
Унинг фикрича, Aфғонистонда содир бўлаётган воқеалар нафақат Марказий Осиёга салбий таъсир кўрсатиши, бутун Евроосиё қитъасида геосиёсий мувозанат ва кучларнинг ўзгаришига олиб келиши мумкин.
“Ўтган вақт ичида “Толибон” ҳаракати раҳбарияти жаҳон ҳамжамиятини ва Aфғонистон аҳолисини ўз ҳокимиятининг қонунийлиги, мамлакатдаги вазиятни назорат қилиш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, Aфғонистондаги фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш имкониятларига ишонтириш чораларини кўрмади. Aксинча, ваъда ва кафолатларга зид равишда “Толибон” раҳбарияти барча сиёсий ва этник кучларнинг кенг иштирокида ҳукумат ўрнатилишига ҳар томонлама тўсқинлик қилмоқда”, — деди у.
Раҳмонга кўра, "Толибон" ҳаракати маъмурияти ҳозирги кўринишида мамлакатни бошқариш муаммоларини ҳал қила олмаяпти. “Aйни пайтда "Толибон" турли этник гуруҳларни камситиш ва қаттиқ диний консерватизмга қаратилган агрессив сиёсат олиб бормоқда.
Шундан сўнг жонли эфир узилиб қолди. Эфир тикланганида эса Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ўз нутқини бошлаганди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.