Эмомали Раҳмон Афғонистон билан чегарадош тумандаги ҳарбий парадда иштирок этди

Эмомали Раҳмон Афғонистон билан чегарадош тумандаги ҳарбий парадда иштирок этди

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Афғонистон билан чегарадош Дарвоз туманидаги ҳарбий парадда иштирок этди. Бу ҳақда Тожикистон етакчиси матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Ҳарбий парад Раҳмоннинг Дарвоз туманига хизмат сафари доирасида ўтказилган.
Парадда мамлакат чегара қўшинлари бўлинмалари, Мудофаа вазирлиги ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳарбий хизматчилари қатнашган.

Унга 2 минг киши ва 50 та ҳарбий техника жалб қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!