Украинанинг биринчи хоними Елена Зеленская Американинг TIME журнали томонидан 2023 йилда сайёрамизнинг энг нуфузли 100 кишиси рўйхатига киритилди. «Етакчилар» номинациясида Украина президенти Владимир Зеленскийнинг рафиқаси билан бирга Нобел мукофоти совриндори, ҳуқуқ ҳимоячиси Александра Матвийчук ҳам бор.
TIME журналининг ушбу номинациясида АҚШ президенти Жо Байден, Германия канцлери Олаф Шолц, Россияда ҳибсга олинган WSJ журналисти Эван Гершкович, Япония бош вазири Фумио Кисида ва бошқалар бор.
TIME журналининг энг нуфузли 100 киши рейтинги «Санъаткорлар», «Кумирлар», «Пионерлар», «Титанлар», «Инноваторлар» ва «Етакчилар» тоифаларидан иборат.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Россия Украинага қарши кенг кўламли уруш бошлаганида президент Владимир Зеленский йилнинг энг нуфузли шахсига айланганди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.