Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тумандаги “O.А.” фермер хўжалиги раҳбари О.Х. “Янги ариқ” каналидан сув олиш учун ўрнатилган сув насосининг электр ҳисоблагичига ташқи таъсир ўтказиб, тижорат мақсадида жами 345,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Y.O.” фермер хўжалиги масъул шахслари тижорат мақсадида хўжаликка қарашли ер майдонида электр сув насосларини тармоққа тўғридан-тўғри улаб, 156,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Департаментнинг Балиқчи тумани бўлими, “Ўзэнергоинспекция” вилоят бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро М.А. тижорат мақсадида “Яккатол” МФЙ ҳудудидаги 2 гектар ер майдонида сув насосини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, 130 млн сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
22 декабрь куни Тошкент шаҳридаги "Ҳумо арена" мажмуасида хоккей бўйича КХЛ доирасидаги "Динамо" Минск ва "Спартак" Москва жамоалари ўртасидаги ўйин ўтказилганди.
Украина Россиянинг олға силжишини тўхтатишга қодир эмас, бу ҳақиқат. Бу ҳақда америкалик разведканинг собиқ ходими Скотт Риттер YouTube'даги i Judging Freedom каналида айтиб ўтди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Москванинг ЦСКА ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Аббосбек Файзуллаев нега ҳалигача ота-онасини Россия пойтахтига кўчирмагани ҳақида гапириб берди.
Ирландиялик журналист Чей Боузнинг айтишича, Украина етакчиси Владимир Зеленский Ғарб ҳамкорларидан молиявий ва ҳарбий ёрдам сўрамоқда. Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғида ёзган.
Озарбайжон ҳаво йўллари самолётининг Ақтауда қулашига Россиянинг “ер-ҳаво” тоифали ракетаси сабаб бўлган. Бу ҳақда Euronews, Reuters ва бошқа ОАВ Озарбайжон ҳукуматидаги манбаларга таяниб хабар берди.
Бу ҳаракат Аббос режимининг Женинга ҳужуми пайтида Ал-Жазира "нифоқ уруғини сепмоқда ва ички низоларни қўзғатмоқда" деган айбловлар фонида амалга оширилди.
Европа Иттифоқи томонидан электромобилларга бож жорий этилишига қарамай, Хитой 2025 йилда жаҳон бозорида энг йирик автомобил етказиб берувчиси бўлиб қолади.
Нашрнинг ёзишича, янги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Буюк Британиянинг душманлари ҳарбий харажатларни кўпайтирмоқда, аммо Буюк Британия мудофаа учун ЯИМнинг 2,5 фоизини таъминлай олмаяпти.