Элдор Шомуродовнинг янги жамоаси номи маълум бўлди

Элдор Шомуродовнинг янги жамоаси номи маълум бўлди

"Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини Италиянинг бошқа жамоаси — "Болонья"да давом эттирадиган бўлди.

Инсайдер Жанлука ди Марцио тарқатган хабарга кўра, томонлар ўзбекистонлик футболчининг ижараси борасида келишувга эришишган. "Болонья" келаси мавсумда Шомуродовнинг трансферини тўлиқ сотиб олиш мажбуриятини ўз зиммасига олишади. Ҳозирда клублар трансфернинг суммаси қанча бўлиши ҳақидаги масалага ойдинлик киритиб олишлари керак.

Элдор Италия чемпионатининг ўтган мавсумида А серия доирасида 28та ўйинда иштирок этиб, 3 гол ва 4 ассист муаллифига айланди. У жорий мавсумда жамоанинг асосий таркибига кириш учун ҳаракат қилаётганди. Аммо "Рома" Пауло Дибала билан шартнома имзолагач, Шомуродовда бошқа жамоага ўтишдан бошқа вариант қолмади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!