Элдор Арипов Малайзия билан ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларига алоҳида урғу қаратди

Элдор Арипов Малайзия билан ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларига алоҳида урғу қаратди


Жорий йилнинг 21 январь куни Куала-Лумпур шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) директори Элдор Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси «Мулоқотдан - ҳаракат сари: Ўзбекистон ва Малайзия стратегик ҳамкорлик йўлида» мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди.
Тадбир Ўзбекистон Республикасининг Куала-Лумпур шаҳридаги Элчихонаси кўмагида Малайзиянинг етакчи таҳлилий маркази Стратегик ва халқаро тадқиқотлар институти (СХТИ) билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Давра суҳбатида Малайзия Парламентининг «Дўстлик гуруҳи», Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат бошқаруви миллий институти, Дипломатия ва халқаро муносабатлар институти, Осиё стратегияси ва етакчилик институти, Хадхари Ислом институти ва Жануби-Шарқий Осиёнинг терроризмга қарши кураш минтақавий маркази ходимлари иштирок этди.
Ўзбекистон томонидан СМТИ, Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти, «Тараққиёт стратегияси» маркази, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Иқтисодиёт ва молия, Олий таълим, фан ва инновациялар, Қишлоқ хўжалиги вазирликлари экспертлари иштирок этди.
Тадбир кун тартибидан Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва келажакдаги ривожланиш истиқболлари, шу жумладан, сиёсат ва хавфсизлик, саноат кооперацияси, инновациялар ва технологиялар соҳаларида стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, шунингдек, таълим, фан ва маданият соҳаларида ўзаро алоқаларни кенгайтириш каби масалалар жой олди.
СМТИ директори Элдор Арипов кириш сўзида бугунги кунда Ўзбекистон-Малайзия муносабатлари мутлақо янги суръатни бошдан кечираётганини таъкидлади.
СМТИ раҳбарининг сўзларига кўра, савдо-инвестициявий ҳамкорлик жадал ривожланмоқда. Сўнгги йилларда икки томонлама товар айирбошлаш ҳажми 2,5 баробарга ошди, Ўзбекистон ҳудудида Малайзия капитали иштирокидаги қўшма корхоналар сони 37 тага етди.
Делегация раҳбарининг таъкидлашича, ўтган йилнинг май ойида Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг Ўзбекистонга ташрифи икки томонлама ҳамкорликка сезиларли суръат бағишлади. Унинг якунлари бўйича юқори натижаларга эришилди.
Хусусан, кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисида Қўшма баёнот имзоланди. Шунингдек, юқори технологик лойиҳаларни илгари суриш мақсадида юртимизда Ўзбекистон-Малайзия саноат зонасини ташкил этишга келишиб олинди. Ўтказилган бизнес-форуми якунида қиймати
3 миллиард доллардан зиёд 19 та инвестиция битим имзоланди.
Элдор Арипов таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорлик кенгайиб бораётганига алоҳида урғу қаратди. Малайзия ҳукуматининг Техник ҳамкорлик дастури доирасида 850 дан ортиқ Ўзбекистон вазирлик ва идоралари мутахассислари Малайзияда малака ошираётгани келтириб ўтилди. Бугунги кунда 500 га яқин ўзбекистонлик талаба Малайзиянинг нуфузли университетларида таҳсил олмоқда. Икки мамлакат таълим муассасалари ўртасида 25 та ҳамкорлик шартномаси имзоланган.
Мутахассиснинг фикрича, бу Ўзбекистон-Малайзия ҳамкорлигининг юқори динамикасидан дарак беради.
Шу билан бирга, икки томонлама муносабатларнинг салоҳияти ҳали тўлиқ намоён бўлмаган. Шу нуқтайи назардан келиб чиқиб, Элдор Арипов икки томонлама ҳамкорликнинг энг истиқболли йўналишларига алоҳида эътибор қаратди.
Биринчидан, эксперт саноат кооперацияси алоқаларини ривожлантириш муҳимлигини алоҳида таъкидлади. Унинг айтишича, Малайзиянинг ярим ўтказгичлар саноати Ўзбекистон учун катта қизиқиш уйғотмоқда. Аҳамиятлиси бу соҳа Малайзия ялпи ички маҳсулотининг қарийб 25 фоизини ташкил этади.
Бу жиҳатдан, Малайзиянинг ярим ўтказгичлар саноатини ривожлантиришдаги илғор тажрибаси, хусусан, стратегик режалаштириш, маркетинг, инфратузилмани такомиллаштириш ва мутахассислар тайёрлаш соҳасидаги ютуқлари Ўзбекистон учун ниҳоятда фойдали бўлиши мумкинлиги гайд этилди.

Иккинчидан, СМТИ раҳбарининг фикрича, таълим соҳаси, ўзаро академик алмашувлар ва кадрлар тайёрлаш борасидаги ҳамкорликни кенгайтириш долзарб масала ҳисобланади.
Мутахассиснинг таъкидлашича, ҳозирги кунда Ўзбекистонда турли хорижий олий таълим муассасаларининг 30 га яқин филиали фаолият юритмоқда. Мамлакатимиз Марказий Осиёнинг «таълим маркази» сифатида энергетика, исломий банкинг, экология, сунъий интеллект, ҳалол саноат, креатив иқтисодиёт ва бошқа йўналишларда кадрлар тайёрлаш бўйича Малайзия университетлари билан ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор.
Учинчидан, бу диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш масалалари бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлашдир. Бугунги кунда Малайзия аҳоли орасида диний-экстремистик ғояларнинг тарқалишини олдини олиш ва профилактика қилиш бўйича ўзига хос тажриба тўплаган.
Ўзбекистон ҳам ўз навбатида бу йўналишда мақсадли ишларни олиб бормоқда. Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан 2024 йил май ойида БМТнинг Терроризмга қарши курашиш бошқармаси шафелигида қайтганларни реабилитация ва реинтеграция масалалари бўйича Марказий Осиё минтақавий экспертлар Кенгаши ўз ишини бошлади. 2024 йилнинг ноябрь ва декабрь ойларида БМТнинг Женева ва Ню-Ёркдаги қароргоҳларида Кенгаш фаолияти бўйича тақдимотлар ташкил этилди.
«Шундай бўлсада, терроризмга қарши самарали курашиш нафақат минтақавий, балки глобал даражада ҳам бирлашишни талаб этади. Шу нуқтайи назардан, фуқароларни дерадикализация ва реабилитация қилиш соҳасида тажриба ва илғор амалиётлар алмашинуви ҳамкорлигимизнинг муҳим йўналишларидан бири бўлиши мумкин,» - деди СМТИ директори.
Тўртинчидан, эксперт «Марказий Осиё + АСEАН» форматидаги мулоқот майдонини яратиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Элдор Арипов минтақалараро ҳамкорлик савдо-инвестиция ҳамкорлиги, саноат кооперацияси, транспорт ва логистика соҳасидаги масалаларни янада самаралироқ ҳал этиш имконини беришига, шунингдек, минтақавий ва халқаро ривожланишнинг долзарб масалалари бўйича позицияларни мустаҳкамлашга ишонч билдирди.
Бешинчидан, СМТИ вакилининг таъкидлашича, бугунги кунда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда экспертлар мулоқоти тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу нуқтаи назардан, Малайзия ва Ўзбекистоннинг таҳлилий ва илмий-тадқиқот марказлари ўртасида доимий фаолият кўрсатадиган экспертлар майдонини ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш таклифи берилди.
«Ушбу қадам ўзаро манфаатли энг долзарб масалалар бўйича мунтазам равишда қўшма тадқиқотлар ўтказиш, конференциялар ва давра суҳбатлари уюштириш, шунингдек, олий ва юқори даражадаги учрашувлар учун эксперт-таҳлилий маълумотлар билан таъминлаш имконини беради,» - дея якун ясади Элдор Арипов.

Давра суҳбати якунида СМТИ ва СХТИ ўртасида 2025 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси имзоланди. Ушбу режа икки мамлакат таҳлилий марказлари ўртасида шериклик ва мунтазам ишчи алоқаларни йўлга қўйишни назарда тутади.
Маълумот учун: СХТИ 1983 йил апрель ойида мустақил нотижорат тадқиқот ташкилоти сифатида таъсис этилган. У ташқи сиёсат, хавфсизлик, иқтисодиёт, давлат бошқаруви, ижтимоий сиёсат, технологиялар, инновациялар ва атроф-муҳит соҳаларида тадқиқотлар олиб боради. Мамлакатнинг консептуал ҳужжатларини тайёрлашда мунтазам равишда иштирок этади. Институт мутахассислари «Висион 2020» стратегияси, «Бош иқтисодий режа» ташаббуси, «Малайзия Мадани» концепциясини ишлаб чиқишда иштирок этди. 2018 йилда СМТИ ва СХТИ ўртасида Меморандум имзоланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Путинга Украинадан "қўнғироқ қилишди"

Россия президенти Владимир Путинга Украинадан одамлар "яширин тарзда" қўнғироқ қилган.

Украина бир зарба билан Россиянинг қўмондонлик пунктини йўқ қилди

Россия армиясига қаттиқ зарба – қўмондонлик йиғилиш вақтида йўқ қилиб юборилди.

Хитойда 125 миллион йиллик чаён топилди! Илмий сенсация!

Хитойда 125 миллион йиллик чаён тошқотмаси топилди.

Иккиланмай зарба берамиз: АҚШ Россияга очиқ таҳдид қилди!

Москвага огоҳлантириш. Россия учун оғир кунлар яқинми?

Россия АҚШга рад жавобини берди: Уруш тугамайди!

Россия АҚШ таклифини қабул қилмади. Украина бўйича келишув имконияти қолмадими?

Абдуқодир Ҳусановнинг нархи рекорд даражада кўтарилди

Жаҳонга машҳур Transfermarkt интернет-портали Англия Премьер-лигасида ҳаракат қилаётган футболчиларнинг трансфер нархларини янгилади.

Фавқулодда Хабар! Украина Қўшинлари Суджани тарк этди

Украина қўшинлари Суджадан чекинди – бу нимани англатади?

Украинанинг янги дахшатли қуроли кўрсатилди: Россияга янги "Нептун" билан зарба берилди

Украинада 1000 километр узоқликка учувчи янги "Узун Нептун" қанотли ракетаси мавжуд ва у аллақачон уни Россияга қарши қўллади.

"Ҳалокат, даҳшат, зулмат": украиналик жангчилар Суджадаги сўнгги кунлар ҳақида сўзлаб берди

"Дронлар ов қилаётган эди", "Кундузи ҳаракатланиш имконсиз".

"Реал"га гол урган ўзбекистонлик футболчи Эрон клубига ўтишга яқин!

Ўтган мавсумни Қозоғистоннинг "Ордабаси" жамоасида ўтказган Жасурбек Яхшибоев Эрон чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин.

Сув остида кўрилган энг улкан тирик мавжудот: У 34 метр узунликда ва Наполеон давридан бери яшаб келмоқда

Океаннинг ўзидан пайдо бўлган маржон рифлари ернинг хазинаси ҳисобланади, чунки улар кўплаб денгиз жонзотларига бошпана беради ва...

Россияликлар рекорд суръатда ўлмоқда

2024-йил якунларига кўра, Россияда табиий йўқотиш – яъни вафот этганлар ва туғилганлар сони орасидаги фарқ 596,2 минг кишини ташкил этди.

Қурбон ҳайити куни қўй сўйишни тўхтатишга чақирди

Бу йил ёғингарчилик 30 йиллик ўртача кўрсаткичдан 53 фоизга кам бўлиб, натижада чорва учун яйлов етишмайди.

Руслар Путинга қарши чиқди

"Россия Путинга қарши" юриши бошланди.

Россия қурилиш майдонларида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон муҳожирларини ўрнини эгаллайдиган миллат пайдо бўлди

Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.

Қон тўкишдан завқланадиган шахс яна вазир этиб тайинланди

Бен-Гвир январь ойида ўт очишни тўхтатиш келишувига норозилик билдирган ҳолда Исроил ҳукуматидан истеъфога чиқди ва Ғазо секторида жанглар қайта бошланганидагина Нетаняху коалициясига қайтишини кўриб чиқишини айтган эди.

🔥 Курскда Россияга ғалаба келтирган "дрон инқилоби" – янги тактика қандай иш берди?

Дронлар уруш қоидаларини ўзгартиряпти. Янги дрон тактикаси Россиянинг Курскдаги ғалабасини таъминлади.

Россия учирган уруш дрони Қозоғистонга етиб келди

Россия томонидан Украинага учирилган "Шаҳед" дронларидан бири Қозоғистонга қулади.

Улар бир-бирини топди

Трампнинг махфий суҳбатлари фош бўлди.

Рейтинг: 2025 йилда дунёдаги энг тез ўсаётган иқтисодиётлар 🚀

Ушбу график ХВЖ башоратларига асосланиб, 2025 йилнинг энг тез ўсаётган 20 та иқтисодиёти рейтингини кўрсатади.

Шойгу Арманистонга таҳдид қилди

Москвадан Ереванга шок сигнал – ЕИга аъзо бўлиш нималарни англатади?

Балқонда янги ҳарбий иттифоқ: Косово, Албания ва Хорватия бирлашди!

Косово, Албания ва Хорватия ҳарбий иттифоқ тўғрисида уч томонлама декларация имзолади.

Туркиядаги вазиятсабаб ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Айтилишича, Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари ижтимоий тармоқларда «провокацион постлар» жойлаштирган 261 кишини аниқлаган

Россияда ўзбекистонлик тўппонча билан рақсга тушди

18-март куни кечқурун Лиговск проспектидаги "Галерея" савдо мажмуаси ёнида бир гуруҳ ёшлар орасида тўппончага ўхшаш буюм билан рақсга тушган 19 ёшли Ўзбекистон фуқароси полиция томонидан ушланди.

Трампда ядро қуролини ишга туширидиган қизил тугма борми?

Шу йилнинг январ ойида Трамп инаугурациясидан сўнг тугма Овал кабинетга қайтарилди.

Яман ҳусийлари Исроилнинг Бен-Гурион аэропортига зарба берганини маълум қилди

Шунингдек, улар Қизил денгизда Американинг USS Harry Truman авиаташувчи гуруҳига ҳужум қилганини айтмоқда.

Тошкентда ёш қиз ўзини 9-қаватдан ташлади

Мазкур ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиззахда юк машинаси ва микроавтобус тўқнашди. Қурбонлар бор

Жиззах вилояти ЙҲХБ аварияда ҳалок бўлганлар сони ва жароҳат олганларнинг ҳолати ҳақида маълумот бермаган.

Белгород вилоятига бостириб киришга уринган Украина кучларига зарба берилди

Украина Қуролли Кучлари 70 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, 3 та танк, 2 та БМП, 11 та зирҳли жанговар машина, 3 та муҳандислик машинаси, 7 та енгил автомобиль вa тўртта артиллерия қуролини йўқотди

Исроилнинг Ғазодаги ҳужуми оқибатида БМТ ходими ҳалок бўлди

БМТ ташкилотларида ишловчи олти нафар хорижлик Исроилнинг Ғазо марказида уюштирган ҳаво ҳужуми чоғида жароҳатланди.

Telegramнинг фаол фойдаланувчилари сони 1 миллиарддан ошди

Дуров ёзма баёнотида Telegramдан фойдаланиш ҳақида маълумот берди.

Исроил армияси Суриядаги Россиянинг собиқ кузатув пунктини бузиб ташлади

Бу ҳақда “Милитарй Обсервер” Телеграм- каналида айтилган .

Ғазодаги БМТ меҳмонхонасига қилинган ҳужумда бир киши ҳалок бўлди, бир неча киши яраланди

Америка бюроси Репорт хабарига кўра , бу ҳақда БМТ раҳбарининг расмий вакили ўринбосари Фархон Ҳақ матбуот анжуманида маълум қилди.

Трамп Эронга янги ядровий битим тузиш учун икки ой вақт беради

Бу ҳақда Ахиос портали манбаларга таяниб хабар берди.

Аргентинада ҳукуматга қарши янги намойишлар бўлиб ўтди

“Репорт” нинг “ТАСС”ГА таяниб хабар беришича, ҳозирда майдонда 1000 га яқин одам бор, бироқ турли сиёсий ва ижтимоий ҳаракатлар байроқлари остида намойишчилар колонналари Конгресс томон юришда давом этмоқда.

Ўзбекистонга хорижликлар қандай мақсадда келмоқда?

Статистика қўмитасига кўра, январда Ўзбекистонга 678 минг хорижий фуқаро ташриф буюрган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 30 % кўп.

Кремль Путин ва Трамп музокаралари тафсилотларини ошкор қилди

Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия етакчиси Владимир Путин ва унинг америкалик ҳамкасби Дональд Трамп ўртасидаги музокаралар ҳақида гапирди.

Нетаняҳу Ғазога ҳужум давом этишини маълум қилди

Исроил бош вазири телевидение орқали чиқиш қилиб, Исроил ҳарбийлари ҲАМАСга “қудратли куч” билан зарба беришини маълум қилган.

Ерга кучли ва узоқ давом этувчи магнит бўрони яқинлашмоқда

У 24-март кечасига яқин бошланиб, 28-мартда тугайди. Об-ҳавога таъсирчан инсонлар кучли бош оғриғи, кўнгил айниши ва чарчоқни ҳис қилишлари мумкин.

Йил бошидан буён қанча эгизак туғилгани айтилди

2025 йилнинг январ-феврал ойларида ФҲДЁ органларида республика бўйича жами 135 914 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.