Жами 90 миллиард доллар тўқимачилик маҳсулотларини импорт қилаётган АҚШ, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари, Хитой, Германия, Саудия Арабистони, Россия ва Польшада Енгил саноатни ривожлантириш агентлигининг ваколатхоналари фаолияти йўлга қўйилади.
Ушбу давлатлардаги элчилар ва ваколатхоналар билан биргаликда камида 15 та хорижий сорсинг компания ва халқаро брендларни Ўзбекистонга олиб келиш, 100 та- маҳаллий корхона фаолиятига “Better Work”, “BCI”, “Organic” каби дастур ва стандартларни жорий қилиш вазифаси қўйилди.
Вилоятлар ҳокимлари элчилар билан бирга текстиль соҳасидаги йирик 500 та экспортчи корхонанинг маҳсулотлари намуналарини ҳар бир элчихонада жойлаштириши муҳимлиги таъкидланди.
Умуман, элчилар лойиҳа топиш, уни олиб келиб ишга туширишдан манфаат кўриши кераклиги қайд этилди. Бунинг учун лойиҳани якунига етказган элчиларга устама тўлаш амалиёти йўлга қўйилади.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Трамп яна бир бор Зеленскийдан Украинадаги урушни тугатиш учун келишувга боришни талаб қилди. АҚШ президентининг айтишича, Путин келишувга тайёр, аммо Зеленский рад этмоқда ва бу Трампни ҳайратга солмоқда.