"Эл Класико" брендга айланди

"Эл Класико" брендга айланди

"Реал" ва Каталониянинг “Барселона” клублари "Эл Класико" брендини рўйхатдан ўтказишди, деб хабар беради Sport.es.

Қайд этилишича, клублар буни 2017 йилдан бери амалга оширишга уриниб келишган, бироқ аввалроқ улар рад этилганди. "Реал" ва "Барселона" Ла Лигадаги қарама-қаршиликларда ўз зарарига пул ишлашларини хоҳламадилар, шунинг учун улар ўзларининг интеллектуал ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қарор қилишди. Бундан буён ҳар икки клуб ўртоқлик ўйинларидан фойда кўриши ёки ўзаро имидждан фойдаланган ҳолда қўшма бизнес бозори очиши мумкин бўлади.

"Эл Класико" брендига бўлган ҳуқуқлар бўйича баҳс 2017 йилда, "Реал" ва "Барселона" Ла Лиганинг уни рўйхатдан ўтказиш уринишига қарши чиққан пайтда бошланган. Ла Лига президенти Хавьер Тебас ўзининг товар белгисини рўйхатдан ўтказишни рад этиш қарори устидан "Реал" ва "Барселона" Европа Иттифоқининг Интеллектуал мулк идорасига (EUIPO) мурожаат қилди. Аммо Европа Иттифоқининг умумий суди 2021 йилда Ла Лига томонидан берилган апелляцияни рад этганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!