Футболдаги энг қийин иш бу гол уриш деб кўп айтилади. Аммо бу голни яралишига ёрдам берадиган ассистентлар кўпинча эътиборимиздан четдан қолади. Бугун биз ЕЧЛ турнири тарихидаги энг яхши 10 та ассист муаллифлари билан сизни таништирмоқчимиз.
(Эслатма: Ибрагимович ва Фабрегас ҳам 28 та ассистга эга. Аммо улар ҳар 90 дақиқада бир ассист қилиш борасида пастроқ кўрсаткич қайд этган.)
10. Кевин Де Брюйне – 28 та
Де Брюйне АПЛда 100 дан ортиқ ассистларни амалга оширган. У Европа саҳнида ҳам ўзига хос натижа қайд этиб турибди. Бельгиялик ярим ҳимоячи яқиндагина тарихда илк бор "Манчестер Сити" билан ЕЧЛ бош совринини қўлга киритган эди. Афсуски, шундай футболчи ҳозир жароҳати сабабли узоқ муддат майдондан четда қолмоқда.
9. Томас Мюллер – 29 та
Мюллер футбол оламида барқарорлик рамзига айланиб улгурган. "Бавария" сафида 15 йилдан бери бир хил даража қайд этиб келаётган қаҳрамонимиз, ЕЧЛда 29 та ассистга эга. Мюллер "Барселона"ни 8-2 га ютишда 3 та голда иштирок этганди. У 2020 йилда сўнгги бор ЕЧЛни ютган.
8. Андреас Иньеста – 29 та
Испаниялик афсона ўзи қатнашган барча финалларда ғолиб чиққан. Уни кўпчилик барча даврларнинг энг яхши ярим ҳимоячиси деб аташади. Иньеста бир пас билан бутун рақиб ҳимоясини бузиб ташлаш қобилиятига эга эди. Унинг ЕЧЛдаги сўнгги ассисти 2015 йилнинг финалида, "Ювентус"га қарши ўйинда амалга оширилади.
7. Карим Бензема – 29 та
Бенземани винога ўхшатишади. У вақт ўтган сайин фақатгина яхшиланиб борди. 30 ёшидан кейин француз ҳужумчиси катта ишларни қила олди. 2021/22 йилги чемпионликка Бензема "Реал"ни ўз елкасида кўтариб олиб чиққанини унутмаслик лозим. Европани тарк этиб улгурган қаҳрамонимиз, 29 та ассистга эгалик қилади.
6. Хави – 30 та
Испан маэстроси деярли икки декада давомида "Барселона" ярим ҳимоясининг ҳаракатлантирувчи кучи бўлди. Айни дамда у севимли жамоаси билан Испания ва Европани қайта забт этишга интилмоқда.
5. Райан Гиггз – 30 та
Гиггз "Манчестер Юнайтед"да 1990 йилдан то 2014 йилга қадар ҳаракат қилган эди. У футбол трендларига йиллар мобайнида мослашиб борди. Ўзининг олтин йилларини уэльслик ярим ҳимоячи ажойиб ўтказади. ЕЧЛ кубоги Гиггзга икки бор насиб этади.
4. Неймар – 33 та
Неймар ЕЧЛ тарихига ўзига хос футболчи сифатида кирган. У 2014/15 йилги мавсумда "Барса"ни чемпионга айлантиради. 2020 йилда эса "ПСЖ" билан финалга қадар етиб боради. Бразилия терма жамоаси аъзосининг ўйинларини кўриш ҳаммага завқ бағишлар эди. Бу рўйхатдаги энг ёш футболчи бўлишига қарамай, ҳозирда Неймар Саудия Арабистонига йўл олган.
3. Анхель Ди Мария – 38 та
Неймар каби Ди Мария ҳам ҳаётида бир мартагина ЕЧЛ бош совринига эга чиққан. Шунга қарамай, у турнир тарихида ўз ўрнига эга. Аргентиналик афсона 2014 йилги финалнинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилганди. Унинг чап оёғи, Ди Мариянинг асосий қуроли бўлган.
2. Лионель Месси – 40 та ассист
Месси ЕЧЛ тарихида иккинчи энг яхши ассистент сифатида қолди. У бу турнирда 129 та гол ва 40 та ассист қилишга улгурган. Мессининг 2011 йилги финалдаги "МЮ"га қарши ўйини тарихдаги энг яхшиларидан бири эди. Мухлислар уни яна Европага қайтишига умид қилишади. Балки шундай бўлар. Яна ким билади дейсиз.
1. Криштиану Роналду – 42 та ассист
Роналду бўлмай, яна ким ҳам бўларди? Роналду гол уриш борасида ҳаммага яхши таниш. Аммо унинг ижодкорлик маҳорати ҳам юксак эди. Турнир тарихидаги энг кўп голлар муаллифи, энг кўп ассист эгаси ҳам айнан у. Роналду бош совринни 5 бор қўлга кирита олган. Шунчаки, даҳшат!
Интернет ижтимоий тармоқларида Бешариқ туманида “ёввойи” кимса пайдо бўлгани ва аёллар, болaларга ташланиб қолаётганлиги ҳақида тарқалган хабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.
Исроил Суриядаги айирмачи кучлар орқали мамлакатни бўлиб ташлашга уринмоқда. Бу ҳақда Сурия ахборот вазири Ҳамза ал-Мустафо Туркиянинг “Anadolu” ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.
Болани ерда маҳаллий аҳоли вакили топиб олиб, тез ёрдам чақирган. Ҳодиса жиддийлигига қарамай, бола ҳушини йўқотмаган. Унинг қўли синган, умуртқа поғонаси чўзилган
Маълум қилинишича, аёл давлат чегараси чизиғидан 80 метр масофада, чегара ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб, Қозоғистон ва Россия чегарасини расмий ўтиш пунктларидан ташқарида кесиб ўтмоқчи бўлган.
1 августдан бошлаб АҚШ президенти Доналд Трамп Жанубий Корея ва Ҳиндистондан олиб кириладиган маҳсулотларга янги бож тўловлари жорий этилишини эълон қилди. Унда икки давлатга турлича ёндашув намоён бўлди.
Грециядаги қаттиқ иссиқлик фонида яна бир йирик ўрмон ёнғини келиб чиқди — бу сафар Коринф шаҳри яқинида, жанубий муниципалитетдаги тоғли ҳудудда. Ҳокимият маълумотларига кўра, ёнғин тез суратда тарқалган ва маҳаллий аҳоли ўз уйларини шошилинч тарк этишга мажбур бўлган.
Ғазо секторидаги очлик хавфи борасида “Save the Children”, “Chegarasiz шифокорлар” каби йирик ташкилотлар ҳам иштирок этган 100 дан ортиқ инсонпарварлик гуруҳи қўшма баёнот билан чиқди.
Украина пойтахти Киев ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида "Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси" (НАБУ) ҳамда "Махсуслаштирилган коррупцияга қарши прокуратура" (САП) ваколатларини чекловчи қонунга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Истанбул Россия ва Украина ўртасида 2022 йил 24 февралда бошланган урушни тугатиш мақсадидаги тўғридан-тўғри музокаралар майдони бўлиб қолмоқда. Томонлар учинчи раундни ўтказишга ўзаро розилик берган.
Сайёра тезроқ айланмоқда, 10 июль йилнинг энг қисқа куни бўлди, у стандарт 24 соатдан 1,36 миллисонияга камроқ давом этди. Бу ҳақда DW халқаро Ер айланиш хизмати ва АҚШ ҳарбий-денгиз обсерваториясига таяниб хабар бермоқда.
Жаҳон маркетплейсларида мазкур ўйинчоқ 22 доллардан 900 долларгача сотилмоқда. Миллий маркетплейсда эса мазкур ўйинчоқларни 45 минг сўмдан топиш мумкин.
Хабарга асосан, ёнғинни ўчириш учун 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 10:57 да воқеа жойига бориб, 11:17 да ўраб олинган ва ёнғин соат 11:50 да тўлиқ ўчирилган.
Россия чегарачилари сўннги пайтларда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини радикал диний каналларга обуна бўлгани учун мамлакатга киритишдан бош тортмоқда. Бу ҳолат ТАСС агентлиги ўрганган 20 дан зиёд суд материалларида қайд этилган.
Эронда кузатилаётган ғайритабиий иссиқ об-ҳаво туфайли сув омборларидаги сув сатҳи сўнгги бир асрдаги энг паст даражага тушди. Бу эса мамлакат бўйлаб сув ва электр таъминотида жиддий узилишларга сабаб бўлмоқда.
Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда бўлиб ўтаётган IDEF-2025 мудофаа кўргазмасида нутқ сўзлар экан, Ғазода рўй бераётган воқеаларга нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг сукутини қаттиқ танқид қилди.