Дуров Франция разведка хизматлари билан алоқаси борлигини тан олди
Liberation нашрига кўра, Павел Дуров сўроқ пайтида Дубайда Франция ички хавфсизлик бош бошқармаси вакиллари билан учрашганини ва улар билан доимий алоқада бўлганини айтди.
Қайд этилишича, бу орқали бир қанча терактларнинг олди олинган.
"Дуров терроризмга қарши кураш доирасида ушбу бошқарма билан ишонч телефони ва махсус электрон почта манзилига эга расмий алоқа каналини очган", дейилади хабарда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).