Охфамнинг маълум қилишича, кейинги ўн йилликда триллионерлар пайдо бўлиши кутилмоқда. Ҳозирда глобал бойликнинг 45 фоизи энг бой 1 фоиз аҳолининг қўлида тўпланган бўлса, инсониятнинг 44 фоизи кунига 6,85 доллардан кам маблағ билан кун кечирмоқда.
Бугунги кунда дунёда тенгсизлик тобора ортиб бормоқда, чунки "аристократик олигархия" кутилмаган даражада бойлик тўпламоқда, деб таъкидланади Oxfam ривожланиш ташкилоти томонидан эълон қилинган ҳисоботда.
Давосда ўтказиладиган Жаҳон иқтисодий форуми (ЖИФ) олдидан эълон қилинган "Яратувчилар эмас, олувчилар" номли ҳисоботда айтилишича, миллиардерларнинг бойлиги 2024 йилда 2 триллион долларга (1,94 триллион евро) кўпайиб, ўтган йилга нисбатан уч баравар тезроқ ўсган.
Ҳисоботда кўрсатилишича, дунёдаги бойликнинг 45 фоизи энг бой 1 фоиз аҳолига тегишли бўлса-да, инсониятнинг 44 фоизи кунига 6,85 доллардан кам маблағ билан ҳаёт кечирмоқда ва глобал қашшоқлик даражаси 1990 йилдан буён деярли ўзгармаган.
Охфам ижрочи директори Амитабҳ Беҳар шундай деди: "Биз ушбу ҳисоботни бутун дунёдаги оддий одамлар озчилик гуруҳнинг улкан бойлиги остида эзилаётганини кўрсатувчи жиддий огоҳлантириш сифатида тақдим этмоқдамиз."
Жорий йилнинг 4 февралида Статистика агентлиги «2024 йил декабр ойида ўтган йилнинг май ойига нисбатан ҳисобланган истеъмол нархлари индексидан келиб чиқиб, 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари (МИХ) қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этгани»ни маълум қилди.
Автомобилдан фойдаланиш давридаги харажатлар машина танлашдаги муҳим жиҳатлардан ҳисобланади. Ҳар доим ҳам автомобилнинг нархи тўғри кўрсаткич эмас, нархи арзонроқ машина кейинчалик кўп чиқимга сабаб бўлиши ҳам ҳеч гапмас.
2022 йилгача Россиянинг автомобиль бозори дунёдаги энг йирик 10 таликка кирган бўлиб, кўпчилик автомобиллар Ғарб компаниялари томонидан ишлаб чиқариларди.
Фармонга кўра, атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I ва II тоифаларга мансуб корхоналарнинг экологик ишлаб чиқаришга ўтишдаги ҳаракатларини рағбатлантириш мақсадида 2025 йил 1 августдан бошлаб қуйидаги тартиб жорий этилади
“Репорт”нинг Болгариянинг НоваТВ телеканалига таяниб хабар беришича , дроннинг келиб чиқиши ва унинг аэропорт ҳудудида парвоз қилиш мақсади номаълумлигича қолмоқда.
Пуерто-Рикода иммиграцияга оид федерал қонунларни бузганликда гумон қилинган 100 нафарга яқин киши ҳибсга олинган, улар орасида Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Исроил, Италия ва Япония каби давлатлар фуқаролари бор.
Фростнинг таъкидлашича, Британия фалокатга юз тутмоқда, чунки мамлакат банкротлик ёқасида. Унинг сўзларига кўра, бюджетни тўлдиришнинг барча мумкин бўлган усуллари вазиятни янада оғирлаштиради.
"Раҳмат, президент Трамп! ХЖСга қарши бу қарорингиз АҚШ ва Исроилни адолат ниқоби остидаги ғаразли ва коррупциялашган суддан ҳимоя қилади", — деди Нетаньяху.
Осиёга етказиб бериладиган асосий тур – Arab Light” нефтининг нархи март ойидан бошлаб ҳар баррел учун 2,4 долларга оширилади. Бу 2022-йил августидан бери энг катта ўсиш ҳисобланади.