Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи, 1986 й.т. М.М. ва 1997 й.т. Х.Х.лар Қозоғистон Республикаси фуқароси А.К. билан ўзаро тил бириктириб, қўшни давлатдан мамлакатимиз ҳудудига ноқонуний йўллар билан АИ-92 маркали бензин ёнилғисини ўтказиш ва сотиш билан шуғулланганликлари аниқланди.
Улар ушбу ноқонуний ишни Қозоғистон Республикаси Туркистон вилоятининг Сариёғоч тумани ҳудудидан Тошкент вилоятининг Қибрай тумани ҳудудига ер остидан ўтказилган тахминан 300 метр узунликдаги қувур ичига шланг жойлаштириш орқали амалга оширишган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қозоғистон Республикаси фуқароси А.Кга нисбатан чора кўриш бўйича қўшни давлат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари хабардор қилинди.
Жорий йилнинг 4 февралида Статистика агентлиги «2024 йил декабр ойида ўтган йилнинг май ойига нисбатан ҳисобланган истеъмол нархлари индексидан келиб чиқиб, 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари (МИХ) қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этгани»ни маълум қилди.
Автомобилдан фойдаланиш давридаги харажатлар машина танлашдаги муҳим жиҳатлардан ҳисобланади. Ҳар доим ҳам автомобилнинг нархи тўғри кўрсаткич эмас, нархи арзонроқ машина кейинчалик кўп чиқимга сабаб бўлиши ҳам ҳеч гапмас.
2022 йилгача Россиянинг автомобиль бозори дунёдаги энг йирик 10 таликка кирган бўлиб, кўпчилик автомобиллар Ғарб компаниялари томонидан ишлаб чиқариларди.
Фармонга кўра, атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I ва II тоифаларга мансуб корхоналарнинг экологик ишлаб чиқаришга ўтишдаги ҳаракатларини рағбатлантириш мақсадида 2025 йил 1 августдан бошлаб қуйидаги тартиб жорий этилади
“Репорт”нинг Болгариянинг НоваТВ телеканалига таяниб хабар беришича , дроннинг келиб чиқиши ва унинг аэропорт ҳудудида парвоз қилиш мақсади номаълумлигича қолмоқда.
Пуерто-Рикода иммиграцияга оид федерал қонунларни бузганликда гумон қилинган 100 нафарга яқин киши ҳибсга олинган, улар орасида Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Исроил, Италия ва Япония каби давлатлар фуқаролари бор.
Фростнинг таъкидлашича, Британия фалокатга юз тутмоқда, чунки мамлакат банкротлик ёқасида. Унинг сўзларига кўра, бюджетни тўлдиришнинг барча мумкин бўлган усуллари вазиятни янада оғирлаштиради.
"Раҳмат, президент Трамп! ХЖСга қарши бу қарорингиз АҚШ ва Исроилни адолат ниқоби остидаги ғаразли ва коррупциялашган суддан ҳимоя қилади", — деди Нетаньяху.
Осиёга етказиб бериладиган асосий тур – Arab Light” нефтининг нархи март ойидан бошлаб ҳар баррел учун 2,4 долларга оширилади. Бу 2022-йил августидан бери энг катта ўсиш ҳисобланади.