"Американинг Олтин даври энди бошланади", деди АҚШнинг янги президенти ва "Оқ уйга некбинлик ва миллий муваффақиятнинг ҳаяжонли янги даврининг бошида эканлигимизга ишонч билан қайтаётганини" қўшимча қилди. Трампнинг сўзларига кўра, Қўшма Штатларни “ўзгаришлар тўлқини босиб кетмоқда”.
У, шунингдек, энергетика бўйича фавқулодда ҳолат эълон қилишга ваъда берди. Мамлакат "бурғулаш, чақалоқ, бурғулаш" бўлади, деди президент ва яна бир бор мамлакатни Париж иқлим келишувидан чиқиш ниятини эълон қилди. Фавқулодда энергия режими Қўшма Штатларда қазиб олинадиган ёқилғи ишлаб чиқаришни кўпайтириш имконини беради, деб таъкидлайди AFP.
Бундан ташқари, Трамп президентлик сайловлари давомида уни озчиликлар, хусусан, лотин ва осиёлик америкаликлар фаол қўллаб-қувватлаганини айтди. “Овоз бериш орқали менга кўрсатган катта меҳр ва ишончингиз учун сизга раҳмат айтмоқчиман”, деди АҚШ президенти. Шу билан бирга, Трамп АҚШга ноқонуний кирган “миллионлаб ва миллионлаб” муҳожирларни депортация қилиш ниятида эканини айтди.
Жорий йилнинг 4 февралида Статистика агентлиги «2024 йил декабр ойида ўтган йилнинг май ойига нисбатан ҳисобланган истеъмол нархлари индексидан келиб чиқиб, 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари (МИХ) қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этгани»ни маълум қилди.
Автомобилдан фойдаланиш давридаги харажатлар машина танлашдаги муҳим жиҳатлардан ҳисобланади. Ҳар доим ҳам автомобилнинг нархи тўғри кўрсаткич эмас, нархи арзонроқ машина кейинчалик кўп чиқимга сабаб бўлиши ҳам ҳеч гапмас.
2022 йилгача Россиянинг автомобиль бозори дунёдаги энг йирик 10 таликка кирган бўлиб, кўпчилик автомобиллар Ғарб компаниялари томонидан ишлаб чиқариларди.
Фармонга кўра, атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I ва II тоифаларга мансуб корхоналарнинг экологик ишлаб чиқаришга ўтишдаги ҳаракатларини рағбатлантириш мақсадида 2025 йил 1 августдан бошлаб қуйидаги тартиб жорий этилади
“Репорт”нинг Болгариянинг НоваТВ телеканалига таяниб хабар беришича , дроннинг келиб чиқиши ва унинг аэропорт ҳудудида парвоз қилиш мақсади номаълумлигича қолмоқда.
Пуерто-Рикода иммиграцияга оид федерал қонунларни бузганликда гумон қилинган 100 нафарга яқин киши ҳибсга олинган, улар орасида Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Исроил, Италия ва Япония каби давлатлар фуқаролари бор.
Фростнинг таъкидлашича, Британия фалокатга юз тутмоқда, чунки мамлакат банкротлик ёқасида. Унинг сўзларига кўра, бюджетни тўлдиришнинг барча мумкин бўлган усуллари вазиятни янада оғирлаштиради.
"Раҳмат, президент Трамп! ХЖСга қарши бу қарорингиз АҚШ ва Исроилни адолат ниқоби остидаги ғаразли ва коррупциялашган суддан ҳимоя қилади", — деди Нетаньяху.
Осиёга етказиб бериладиган асосий тур – Arab Light” нефтининг нархи март ойидан бошлаб ҳар баррел учун 2,4 долларга оширилади. Бу 2022-йил августидан бери энг катта ўсиш ҳисобланади.