Сешанба куни бўлиб ўтган Россия ва Хитой раҳбарлари Владимир Путин ва Цзинпин ўртасидаги видеоконференция музокаралари бир кун олдин бўлиб ўтган АҚШ президенти Дональд Трампнинг инаугурацияси билан боғлиқ эмас.
Бу ҳақда журналистларга Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди.
"Бу (ВКС) мутлақо унга боғлиқ эмас", деди у бу борадаги саволга жавоб бериб.
Унинг таъкидлашича, "раҳбарлар анъанага кўра йил бошида телефон орқали мулоқот қилишади ёки видео алоқа орқали фикр алмашишади". 21 январь куни видеоконференция ўтказиш бўйича келишувга декабрь ойида эришилган эди.
"Ўшанда биз ўша санани Вашингтондаги инаугурация билан солиштиришга ҳам уринмадик", — дея қўшимча қилди президент ёрдамчиси.
Россия Федерацияси ва АҚШ президентлари ўртасида телефон мулоқотини ташкил қилиш масаласига тўхталиб ўтган Ушаков, Вашингтон бу борада ҳозирча ҳеч қандай аниқ таклиф билан чиқмаганини айтди.
Россия иқтисодиёти кескин ёмонлашиши мумкин, чунки муҳим нефть экспорти санкцияларга учраган ва Украина томонидан дрон ҳужумлари натижасида нефтни қайта ишлаш заводлари шикастланган.
Жорий йилнинг 4 февралида Статистика агентлиги «2024 йил декабр ойида ўтган йилнинг май ойига нисбатан ҳисобланган истеъмол нархлари индексидан келиб чиқиб, 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари (МИХ) қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этгани»ни маълум қилди.
Зеленский "ғалаба режаси"да агар Украина НАТОга аъзо бўлса, АҚШнинг Европадаги ҳарбий иштирокининг бир қисмини Украина кучлари билан алмаштиришни таклиф қилганини эслатиб ўтди.
Ушбу экспертиза хулосасида қайд этилишича, фуқаро Г.Х. ақлий заифлик енгил даражаси билан хасталанган ҳамда ҳуқуқбузарликни содир этган вақтда ўз ҳаракатларига жавоб бера олмаган.
Россиянинг Порт-Судан яқинида ҳарбий-денгиз базасини ташкил этиш режаси собиқ президент Умар ал-Башир давридан, 2019 йилдан бери ишлаб чиқилаётган бўлиб, дастлабки келишув 2020 йил ноябрда имзоланган.
Криштиану Роналду тарихда "Олтин тўп" соврини сони бўйича рақиби Лионел Мессидан кейин иккинчи ўринда тургани боис, биз унинг йиллар давомидаги овозларини кўриб чиқишга қарор қилдик.
15 февраль куни тонгда похтахтнинг Чилонзор туманидаги Миллий боғ ҳудудида ўнлаб Хитой фуқаролари турли хил байроқ ва шиорлар билан овозини кўтариб, оммавий тадбир ўтказди. Ҳокимлик ва куч тузилмалари бундан бехабар.
Яқинда кашф этилган 2024 YR4 астероиди Ер билан тўқнашув хавфини туғдирмоқда. Унинг хавфини ўзгартириш учун ядро қуролидан фойдаланиш зарурати пайдо бўлиши мумкин.