Франция президенти Эммануэл Макрон ёш кўнгиллиларни сафарбар қилиш режасини эълон қилди. Ле Монде хабар беришича, бу кучлар Франция қуролли кучларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Франция президенти қуролли кучларга мурожаатида Францияни мослашишга мажбур қилаётган "таҳдидларнинг тўпланиб қолганлигини" таъкидлади.
Нашрнинг маълум қилишича, 20 январь куни Макрон Украинадаги урушдан кейин "хавфларнинг тезлашиши" олдида зарурат туғилганда "қуролли кучларни қўллаб-қувватлаш учун" кўпроқ ёш кўнгиллиларни "сафарбар қилиш" бўйича умумий режани эълон қилган.
Франция президенти таъкидладики, "бугунги кун синовининг моҳияти Украинага бардош бериш ва келажакдаги ҳар қандай музокараларга куч мавқеидан киришиш имкониятини беришдир. Жанглар тўхтагандан сўнг эртанги вазифа Украинага ўз ҳудудида урушнинг қайта бошланишига қарши кафолатлар бериш, шунингдек, ўз хавфсизлигимизни таъминлаш бўлади."
Макрон ҳукумат ва қуролли кучлар штабига май ойигача "ёш кўнгиллиларга қуролли кучларда таълим олиш ва уларнинг сафларини мустаҳкамлаш имконини бериш" бўйича таклифлар тайёрлашни сўраб мурожаат қилди. "Биз кўнгиллиларни янада яхшироқ аниқлашимиз, уларни ўқитишимиз ва зарур пайтда сафарбар қилишимиз, асосий Франция ҳудудида ёки бошқа жойларда армияни кучайтира олишимиз керак," - дея таъкидлади Франция раҳбари.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.