Антарктидадаги A23a айсберги қарийб 40 йил сузиб юрганидан сўнг илиқ сувларда парчаланишни бошлади.
The Guardian хабарига кўра, айсберг яқин ҳафталарда бутунлай йўқолиши мумкин. У аввал «мегаайсберг» сифатида танилган бўлиб, оғирлиги бир трлн тонна атрофида эди. Ҳозирда эса унинг майдони ярмидан камайиб, 1 770 km квадратни ташкил этмоқда. Европа Иттифоқининг Коперник дастури суратларида унинг юзаси 60 km кенгликда экани кўрсатилган.
Сўнгги ҳафталарда айсбергдан 400 km квадратлик улкан бўлаклар ажралиб чиққан. Британия Антарктика тадқиқот маркази океанографи Эндрю Мейжерс маълумотича, айсберг шимолга силжиши билан жадал суръатда парчаланмоқда.
A23a илк бор 1986 йилда Антарктида шелфидан ажралган, аммо Уэдделл денгизи тубида 30 йилдан ортиқ қотиб қолган. Фақат 2020 йилдан кейин сузиб кета бошлаган ва кучли океан оқимлари орқали Жанубий Атлантикадаги “айсберг йўлаги”дан ўтган.
2025 йил бошида айсберг Жанубий Жоржия ороли яқинида тўхтаб қолиб, пингвин ва тюлен колониялари учун хавф туғдирган. Кейин май ойида у яна ҳаракатга келиб, бир кунда 20 km гача масофани босиб ўтган ҳолда шимолга йўналган.
Олимлар айсбергнинг парчаланишини илиқ сувлар ва кучли тўлқинлар таъсири билан изоҳламоқда. Уларга кўра, A23a шунча вақт яхлит ҳолда сақланиб қолиши ҳайратланарли ҳол. Шу билан бирга, айсбергларнинг эриш суръати инсон фаолияти сабаб бўлаётган глобал иқлим ўзгариши билан боғланмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.