Дунёдаги энг кўп фойдаланилган веб-сайт қайси?

Дунёдаги энг кўп фойдаланилган веб-сайт қайси?

Агар сиз бу саволга жавоб топиш учун Google'га кирган бўлсангиз, саволимизга жавоб топиб бўлдингиз. Ушбу қидирув тизими дунё бўйлаб энг кўп ташриф буюрилган ўнта веб-саҳифа рўйхатининг бошида туриши сизни ҳайрон қолдирмаса керак.

Рўйхатнинг кейинги ўринларини Youtube ва Facebook эгаллаган. Пастки поғоналардаги айрим веб-сайтлар эса бизга нотаниш бўлиши ҳам мумкин.

SimilarWeb рақамли ўлчов воситаси маълумотларига кўра, 6-ўринда Хитойнинг baidu.com қидирув тизимидан ўтган йилнинг ноябрь ойида 5,49 миллиард марта фойдаланилган. 8-ўринда эса 3,86 миллиард кўрсаткич билан yandex.ru рус қидирув тизими турибди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!