Дунё футболи афсонаси 80 ёшни қарши олди

Дунё футболи афсонаси 80 ёшни қарши олди

Бразилия футбол конфедерацияси твиттерда дунё футболи афсонаси Пелени юбилейи билан табриклади.

Ўйинчи сифатида уч марта жаҳон чемпиони бўлган дунёдаги ягона футболчи бугун 80 ёшга тўлди.

«Футбол Қироллиги ўз афсонасининг 80 йиллигини нишонламоқда! Дриблинг билан барчани хурсанд қилган афона тўпдан кейин тўп киритиб, унвондан кейин унвонга сазовор бўлди. Унинг мухлислари чин дилдан табриклаш учун бирлашишди: табриклаймиз, Пеле! " - дейилади хабарда.

Фаолияти давомида 1363 учрашувда 1289 гол урган бразилиялик футболчи ФИФА талқинига кўра, XX асрнинг энг яхши ўйинчисидир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!