Дунё бўйлаб 300 млн бола онлайн жинсий зўравонлик ва эксплуатация қурбони бўлган – тадқиқот

Дунё бўйлаб 300 млн бола онлайн жинсий зўравонлик ва эксплуатация қурбони бўлган – тадқиқот

«Childlight Global Child Safety Institute» томонидан 2024 йили эълон қилинган маълумотга кўра, бутун дунё бўйлаб 300 миллиондан ортиқ бола онлайн жинсий зўравонлик ва эксплуатация қурбони бўлган. Бу рақам фавқулодда ҳолат даражасида бўлиб, глобал хавфсизлик, рақамли технологиялар ва болаларни ҳимоя қилишда жиддий хавф мавжудлигини кўрсатади. Умуман олганда, 300 миллион бола дегани – бу дунё бўйича тахминан ҳар 3 боладан 1 нафари (0-17 ёш оралиғида) ҳаётида бир марта бўлса-да, онлайн жинсий эксплуатацияга ёки зўравонликка дуч келганини англатади. БМТнинг махсус эксперти сўзларига кўра, 2025 йилга келиб болаларга нисбатан онлайн жинсий зўравонлик ва эксплуатациянинг янги шакллари пайдо бўлиши мумкин.

Бугун интернетнинг чексиз имкониятлари туфайли дунё маданиятлари «қоришуви» юзага келди. Натижада турли қадрият ва ахлоқий меъёрларга эга ёшлар виртуал маконда бир-бирига яқинлашди, бу эса педофилия каби жиноятларни тарғиб қилиш ва уларга нисбатан хавфни кучайтириш имкониятларини яратди. Ғарбда жинсий эркинлик ва шахсий ҳуқуқлар устувор бўлиб, баъзи маданиятлар болаларга нисбатан педофилларга қарши чораларни заифлаштириши мумкин. Чунки ёшларни жинсий эркинликни англаш ва ўз танасини ифода қилишда тарбиялашга катта эътибор қаратилган. Шу билан бирга, Шарқ маданиятида болаларни ҳимоя қилиш ва ахлоқий покликни сақлашга катта аҳамият берилган, лекин Интернет орқали ноқонуний материалларнинг тарқалиши ва онлайн grooming каби таҳдидлар бу қадриятларни синовдан ўтказмоқда.

Виртуал маконнинг кенг имкониятлари педофиллар учун ўз жиноятларини яширин амалга ошириш, ёшлар ишончини қозониб, уларни манипуляция қилишнинг янги, хавфли усулларини яратиб бермоқда.

Дастлаб одамлар ўртасида мулоқот қилиш, ахборот алмашиш ва ўзини намоён этиш учун яратилган «Instagram», «TikTok», «ВКонтакте», «Snapchat» каби ижтимоий тармоқлар бугун айрим жиноятчилар қўлида болалар ва ўсмирларга нисбатан суиистеъмол қилиш воситасига айланмоқда. Улар сохта аккаунтлар орқали болалар билан алоқа ўрнатиб, кейинчалик уларни психологик таъсирга олиш, интим материалларни ундириш ёки шахсий учрашувларга жалб қилиш каби хавфли ҳаракатларни амалга оширишга уринади. Бу эса виртуал муҳитдаги таҳдидларнинг жиддийлигини ва ёшларни ҳимоя қилиш бўйича аниқ, тизимли чоралар кўриш зарурлигини яна бир бор тасдиқлайди.

Бундан ташқари, «Telegram», «WhatsApp» каби мессенжерлардаги ёпиқ гуруҳлар кўпинча болалар эксплуатацияси билан боғлиқ маълум контентни тарқатиш учун фойдаланилади. Ижтимоий платформалардаги маълумотлар оқимининг кўплиги сабаб кўпинча қоидабузилишлар ўз вақтида аниқланмай қолади. Бу эса жиноятчилар учун анча қўл келади.

Интернетдаги яна бир хавфли майдон – бу даркнет. «Tor» браузери орқали фойдаланиладиган ушбу платформалар ноқонуний контент, жумладан, педофилия билан боғлиқ материалларни тарқатиш учун ишлатилади. Жиноятчилар VPN ва шифрлаш технологиялари орқали ўз фаолияти ва жойлашувини яшириб, ҳуқуқ-тартибот органларининг ишини қийинлаштиради.

Юқорида келтирилган фикрларнинг далили сифатида 2021 йили Германияда 400 мингдан ортиқ фойдаланувчи бўлган йирик педофил тармоғи – «Boystown» фош этилди. Бу тармоқ орқали минглаб болалар устидан жинсий зўравонлик содир этилган ва улар томонидан ишлатилган порнографик материаллар доимий равишда тарқатилган. Бу ҳолат даркнет (яширин тизим) тармоқларининг болаларга нисбатан жинсий эксплуатацияни кучайтиришда қандай роль ўйнашини кўрсатади. «Интерпол» ва «WeProtect Global Alliance» маълумотларига кўра, интернетда болаларга нисбатан жинсий эксплуатация ва зўравонлик ҳолатлари глобал миқёсда тобора кенгайиб бормоқда. 2022 йили АҚШда Йўқолган ва эксплуатация қилинган болалар миллий маркази (NCMEC) 32 миллиондан ортиқ шубҳали материаллар ҳақида хабар қайд этган, бу эса 2021 йилга нисбатан 20 фоизга кўпдир. Европада, айниқса, Нидерландия, Словакия каби давлатлар болаларга нисбатан жинсий зўравонлик материалларини жойлаштиришда марказий роль ўйнамоқда. UNICEFнинг глобал ҳисоботига кўра, ҳар йили тахминан 2 миллион бола тижорий жинсий эксплуатация қурбонига айланиши мумкин, бу жараённинг муҳим қисми интернет орқали амалга оширилади.

Ўзбекистонда бу глобал муаммога жиддий эътибор қаратилмаётгани 2023 йили юз берган «Хоразм иши» мисолида кўришимиз мумкин. Хоразм вилоятидаги мансабдор шахсларнинг болаларга нисбатан жиноятлари кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди. Бу ҳолат болаларга нисбатан зўравонликни жиддий муаммо сифатида тан олишнинг зарурлигини яна бир бор кўрсатди. Кўпчилик, жумладан, блогерлар ва фаоллар, қонунчиликни кучайтириш ва педофилларга кимёвий кастрация каби қатъий жазоларни жорий этишни талаб қилишди. Ўзбекистонда интернетдаги болаларга нисбатан жинсий зўравонлик материалларининг тарқалиши ҳали тўлиқ назорат қилинмаяпти, бу эса вазиятни янада кескинлаштириши мумкин.

Ҳар лаҳзада дунё бўйлаб миллионлаб болалар, жумладан, Ўзбекистондаги болалар ҳам интернетда – чатлар, ўйинлар ва ижтимоий тармоқларда фаол иштирок этмоқда. Улардан бири айнан шу пайтда номаълум шахсдан дўстона, аммо яширин ниятлар билан ёзилган хабарни қабул қилаётган бўлиши мумкин. Бу ҳолат ота-оналар, ўқитувчилар ва жамият учун жиддий хавотир уйғотади. Болалар ким билан мулоқот қилаётганини назорат қилиш имкони йўқлиги ҳамда таҳдидни дарҳол англаб ета олмаслик интернетни ҳақиқий хатар маконига айлантиради. Ҳар бир лайк, изоҳ ёки дўстлик таклифи ортида яширин хавф бўлиши мумкин. Бу эса болаларни ҳимоя қилиш учун тайёргарлик даражасини янада кучайтириш зарурлигини кўрсатади.

Педофилия ва болаларга қарши жиноятларга қарши самарали кураш олиб бориш учун қонунчилик, технология ва таълим соҳаларида комплекс ёндашув зарур. Бугунги кунда кўплаб давлатлар рақамли муҳитдаги бундай жиноятларга қарши қатъий чоралар кўрмоқда. Масалан, Буюк Британияда қабул қилинган «Online Safety Act» (2023) орқали интернет-компаниялар болалар хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳуқуқий жавобгарликка тортилади. Унга кўра, агар платформа болаларга зарар етказувчи контентни ўз вақтида ўчирмаса, йирик жарималарга тортилиши мумкин. Facebook ва Google каби йирик компаниялар шубҳали контент ва хатти-ҳаракатларни аниқлаш учун сунъий интеллектга асосланган алгоритмлардан фойдаланмоқда. Бу тизимлар шубҳали сўзлар, расмлар ва фаолликни таҳлил қилиш имконини беради. Аммо жиноятчилар ҳам бу технологияларга мослашиб, шифрлаш ва бошқа яширин усуллардан фойдаланиш орқали ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ишини қийинлаштирмоқда. Шу боис, бу соҳадаги алгоритм ва дастурлар доимий равишда такомиллаштирилиши лозим.

Технологик чора-тадбирлар қанчалик муҳим бўлмасин, уларнинг таъсирини кучайтириш учун таълим соҳасида ҳам тизимли ишлар олиб борилиши керак. Болалар ва уларнинг ота-оналарини интернетдаги хавфлардан огоҳ қилиш, уларга тўғри рақамли хатти-ҳаракатни ўргатиш орқали профилактика қилиш мумкин. Бу мақсадда мактабларда рақамли саводхонлик дарсларини жорий этиш, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали ахборот кампанияларини ташкил қилиш, шунингдек, ота-оналарга болалар фаолиятини назорат қилиш воситалари ҳақида таълим бериш, айниқса, муҳим.

Қисқача айтганда, интернет ва ижтимоий тармоқларда болалар хавфсизлиги – кечиктириб бўлмайдиган, долзарб муаммодир. Технологиялар ҳаётимизни енгиллаштираётгани сингари, улар янги хатарларга ҳам йўл очмоқда. Бу муаммони бартараф этиш учун давлатлар, IT-компаниялар ва жамият вакиллари ҳамкорликда ҳаракат қилиши шарт. Интернет эркинлигини сақлаган ҳолда, энг заиф гуруҳ – болаларни ҳимоя қилиш механизмларини кучайтириш зарур. Ушбу таҳдидларга қарши самарали кураш фақат инновациялар, қонунлар ва жамоавий онгни уйғунлаштириш орқали амалга ошиши мумкин. Фақат шундагина рақамли муҳитни барча учун хавфсиз маконга айлантириш мумкин.

Назим БЎРОНОВ,
мустақил тадқиқотчи


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Путин айрим шахсларнинг маблағларини чеклаш тўғрисидаги қонунни имзолади. Улар кимлар?

Ҳукумат Марказий банк билан келишилган ҳолда, оила аъзоларининг ҳар бири учун ойига 10 минг рубль миқдорида лимит белгилаган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

Финландия ташвишда: "Агар Украина бўйича тинчлик келишувига эришилса..."

Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.

Тўсатдан картангиздан пул ечилса, ҳайрон бўлманг!

ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди. ​Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. ​Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.

Ишонч ёки юқотиш: Донбасснинг тақдири нима бўлади?

Сўровномада қатнашганларнинг фақат 9 фоизи Россиянинг босқини 2026 йил бошигача тугайди деб ўйлайди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.