Дудланган маҳсулотлар организмга қандай таъсир қилади?

Дудланган маҳсулотлар организмга қандай таъсир қилади?

Дудланган маҳсулотлар таркибида қандай зарарли моддалар бор ва улар инсон саломатлигига қандай таъсир қилади?
Бу борада шифокор-парҳезшунос Елена Чадия Sputnikрадиосига жавоб берди.
Дудланган маҳсулотларни ҳар куни истеъмол қилиш мумкин эмас. Шифокорнинг сўзларига кўра, бундан озиқ-овқатда кўп туз ва натрий моддаси бор.
Дудланганлар таркибидаги кўп туз миқдори саломатлик учун ҳеч қандай фойда келтирмайди. Айниқса, аниқ бир касалликларда у жуда хавфли.
Ошқозон ичак касалликларида дудланган озиқ-овқат маҳсулотлари ошқозонни безовта қилади, жигарга оғир юк бўлади. Семизликда натрий моддаси мумкин эмас. Чунки натрий организмда сувни ушлаб туради. Сув эса ёғ оксидланиш жараёнини секинлаштиради. Ортиқча вазннинг йўқолиши қийинлашади. Устига-устак натрий юрак-қон томир тизимига ҳам салбий таъсир кўрсатади.
Шифокорнинг сўзларига кўра, дудланган колбаса, гўштда канцероген зарарли моддаси ҳам бўлади.
Бундай маҳсулотлар тутунда дудланади. Жараённи тезлатиш учун турли кимёвий воситалар ҳам қўшилиши мумкин. Ёғоч оловидан чиқадиган тутунда канцероген моддаси бор. У тайёр бўлаётган маҳсулотга ҳам ўтади. Канцероген шуниси билан хавфлики, у саратон касаллигига олиб келиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!