ДТМ: "Тест натижалари бугун кечгача эълон қилинади"

ДТМ: "Тест натижалари бугун кечгача эълон қилинади"

Қоида бўйича тест синовлари бугун эълон қилинади. Эрталаб "Ёшлар" телеканалининг "Давр" дастурида ҳам мандат бугун чиқиши айтилган.

Давлат тест марказидан маълум қилишларича, охирги имтиҳон 15 август куни Бухорода бўлган, унинг натижалари эса 16 августда эълон қилинган.

"Мандатни аниқлаш айнан 16 августдан бошланган. Демак, қоидаси бўйича мандат бугун чиқиши керак, яъни бир ҳафтадан кейин. Худо хоҳласа, кечгача эълон қилинади", деган ДТМ вакили.

Эслатиб ўтамиз, мандат ҳақида ДТМ сайтида хабар берилади. Шунингдек, жавоблар варақаси маълумотларини ёзиб ҳам текшириб кўриш мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!