11 майга ўтар кечаси Украина Мудофаа вазирлиги разведка бош бошқармасининг дронлари Россиядаги Волгоград нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилди, деб хабар берди "Украина ҳақиқати" ГУРдаги манбага таяниб.
"11 майга ўтар кечаси Россияда яна "гумбурлаш" бошланди. Соат 03:45 да "Лукойл-Волгороднефтни қайта ишлаш" ОАЖга тегишли Волгоград нефтни қайта ишлаш заводига Разведка бош бошқармасининг дронлари учиб келди. АВТ-1 ва АВТ-6 нефтни бирламчи қайта ишлаш қурилмаларига зарар етди," - деди манба.
Нашр манбасига кўра, қурилмаларнинг жорий ҳолати аниқлаштирилмоқда. Шу билан бирга, ҳаво совутгичларининг бошқарув кабели шикастланганлиги, бунинг натижасида 7 та совутгич ўчирилгани маълум бўлди. Шунингдек, П-1 печининг тутун қувури шикастланган.
Россия жамоатчилиги ва баъзи оммавий ахборот воситалари 11 майга ўтар кечаси Волгоград ва Курск вилоятлари устида еттита дрон уриб туширилгани ҳақида хабар берди.
"Лукойл-Волгограднефтепереработка" МЧЖ Россия Федерациясининг Жанубий федерал округидаги энг йирик нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси бўлиб, заводнинг қуввати 14,8 миллион тоннани ташкил этади. 1993 йилдан бери у "Лукойл" ОАЖнинг 100% шўба корхонаси ҳисобланади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.