"Директор солиқ тўловини ойлигимдан ушлаб қолишингизга розиман, деган ариза ёздириб олиши мумкинми?"

"Директор солиқ тўловини ойлигимдан ушлаб қолишингизга розиман, деган ариза ёздириб олиши мумкинми?"

Мактаб директори ўз ходимларидан солиқ тўловини ойлигимдан ушлаб қолишингизга розиман, деган ариза ёзишни талаб қилиши тўғрими? 

- Амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ, иш ҳақидан фақатгина ходимнинг ёзма аризасига асосан ушлаб қолиниши мумкин.

Шунингдек, иш ҳақи ижро ҳужжатларида кўрсатилган ҳоллардагина (солиқлар ундириш, суд қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш ва шу каби ҳолатлар) ходимнинг розилигисиз ушлаб қолиниши мумкин.

Бошқа ҳолларда (масалан, обуна, коммунал тўловлар ва ҳ.к) ходимнинг ёзма розилигисиз унинг иш ҳақидан ушлаб қолиш ноқонунийдир.

Эслатиб ўтамиз, Президент Фармонига кўра, жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиғини тўлаш муддати 2020 йил 15 октябрга қадар узайтирилди.

Бу борада Сиз солиқ идораларининг ишонч телефони орқали ёки расмий веб-сайти орқали қўшимча маълумот олишингиз мумкин. 
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!