31 август ва 1—2 сентябрь кунлари юртдошларимиз Тошкент метросидан бепул фойдаланишлари мумкин.
Халқимиз ҳамиша эзгуликка, яхшиликка интилиб яшайди. Шу боис ҳам юртимизда яхши кунлар, байрамлар бисёр. Ушбу байрамларнинг султони эса “Мустақиллик куни”дир. Ҳар йили катта тантана ва кўтаринки руҳда нишонланадиган мустақиллик байрамига ҳам саноқли кунлар қолди. Албатта, ушбу байрамнинг қадр-қиммати биз учун бебаҳодир. Чунки, бунда истиқлол, дея жон фидо этган аждодларимизнинг руҳи ҳукмрон.
Тилагимиз мустақиллигимиз абадий бўлсин. Уни асраб-авайлаш, унга фидо бўлиш ҳамиша барчамизга насиб этсин.
"Азиз юртдошлар, қадрли ҳамшаҳарлар!
Тўйга тўёна билан деганларидек, “Тошкент метрополитени” УК ҳам байрам кунлари йўловчилар учун муносиб туҳфа ҳозирлади. Жумладан, байрам кунлари, яъни 31 август ҳамда 1,2 сентябр кунлари юртдошларимиз жамоат транспорти гултожи бўлган метродан бепул фойдаланишлари мумкин", дейилади вазирлик хабарида.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.