Депутат Нуриддин Зайнитдинов: Ўзбекистондаги воқеаларни ёритишга ихтисослашган қатор сайтларга кириш имконияти туғилди

Депутат Нуриддин Зайнитдинов: Ўзбекистондаги воқеаларни ёритишга ихтисослашган қатор сайтларга кириш имконияти туғилди

20 август куни соат 10:00 дан бошлаб Тошкентда Uzonline фойдаланувчилари Tas-ix сайтларига киролмади. Бу ҳақда халқ депутатлари Учтепа туман кенгаши депутати Нуриддин Зайнитдинов Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.

«Тизимдаги узилишлар ҳақида расман ҳеч қандай маълумот берилмади. Шу билан бирга, Ўзбекистондаги воқеаларни ёритишга ихтисослашган қатор ахборот-таҳлилий интернет ресурслардан (Uzmetronom.comFerghananews.comAsiaterra.info) эркин фойдаланиш имконияти туғилди. Бу икки ҳолат бир-бирига боғлиқми-йўқми, вақт кўрсатади», — дея ёзув қолдирган депутат.

Маълумот учун, Uzonline олдинроқ «2018 йилнинг 19 августидан 30 августига қадар «Ўзбектелеком« АК тармоғида режалаштирилган профилактика ишлари олиб борилади. Ушбу даврда тунги кенг полосали уланиш хизматларини тақдим этиш сифати пасайиши кузатилиши мумкин», дея огоҳлантирганди.

Manba: daryo.uz

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!