Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг 2013 йил июль ойидаги суд буйруғига асосан Денов туманида яшовчи қарздор Сухроб Палвоновдан вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган бўлсада қарздор ота алимент тўлашдан бўйин товлаб қочиб юрганлиги сабабли Мажбурий ижро бюроси Денов туман бўлими томонидан қидирув эълон қилинган эди.
Бюронинг вилоят бошқармаси ҳамда ички ишлар органлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор қидирувлар натижасига кўра қарздор ота Тошкент шахри Бектемир тумани “Қуйлиқ деҳқон бозори” ҳудудидан топилиб, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди биносига олиб келинди.
Суд жараёнлари онлайн масофадан ташкил этилиб, алимент тўлашдан бош торган отанинг иши жиноят ишлари бўйича Денов туман суди томонидан кўриб чиқилди. Очиқ суд мажлисига таклиф этилган алимент олувчи онанинг мурожаати тингланиб, тўпланган ҳужжатлар атрофлича кўриб чиқилди.
Қарздор ота жами 48 миллион 576 минг сўм алимент пулини тўлашдан бош торганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.