Денов туманида велосипед ўғриси қўлга олинди

Денов туманида велосипед ўғриси қўлга олинди

Денов туманида 2022 йил 5 август куни, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимидан тушган хабарга кўра, туманнинг “Тинчлик” маҳалласида яшовчи, тадбиркор Х.Хоним (исм шарифлар ўзгартирилган) “102”га қилган мурожаатида, 29 июль куни соат 14:00 ларда, шу туманда жойлашган савдо дўкони олдида турган 1.150.000 (бир миллион бир юз эллик минг) сўмлик “Bonvi” русумли велосипедини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу ўғирликни, Қумқўрғон туманида яшовчи, С. Миролим содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган.

5 август куни С.Миролимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!