Деҳқонободдаги кўприк фойдаланиш учун хавфли бўлиб қолди (ФОТО)

Деҳқонободдаги кўприк фойдаланиш учун хавфли бўлиб қолди (ФОТО)

Деҳқонобод ҳокими Зоир Алиқулов селдан зарарланиши оқибатида фойдаланиш учун хавфли кўриниш касб этаётган кўприк ҳолатини кўздан кечирди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизматига таяниб, "nnews.uz" хабар бермоқда.

Туман ҳокими Бозортепа қишлоғини Зоққоя ҳамда Қўшқудуқ қишлоқлари билан боғловчи кўприкни бориб кўрган.

Деҳқонободдаги кўприк фойдаланиш учун хавфли бўлиб қолди (ФОТО)

“Мазкур кўприк таъмири учун маблағ ажратиш масаласини кўриб чиқиб, аҳолидан бу ҳақда шикоят бўлмасидан олдин муаммони бартараф этишимиз лозим”, — деди туман ҳокими Зоир Алиқулов.

Маълум бўлишича, 1990 йилларда қурилган мазкур кўприкнинг Зоққоя қишлоғидан Бозортепа қишлоғига кириш қисмида емирилиш пайдо бўлган. Кўприк устунининг бир қисми сел оқибатида зарарланган.

Деҳқонободдаги кўприк фойдаланиш учун хавфли бўлиб қолди (ФОТО)

Эслатиб ўтамиз, Зоир Алиқулов Деҳқонободда ҳоким сифатида иш бошлаганидан буён туманда 30 га яқин кўприк қурилди ва таъмирланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!