Дания Мудофаа вазирлиги Киевга 150 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини жўнатиш қарорини эълон қилди

Дания Мудофаа вазирлиги Киевга 1 миллиард Дания кронаси (тахминан 150 миллион доллар) миқдоридаги янги ҳарбий ёрдам пакетини юбориш қарорини эълон қилди.
Бу ҳақда вазирлик сайтидаги хабарда айтилади.
Ҳарбий ёрдам пакети доирасида Украина Қуролли кучлари ўқ-дорилар, оғир пулемётлар, танкга қарши миналар, зенит-ракеталар, шунингдек, ўқ-дорилар олади.
Қайд этилишича, Дания парламенти аъзоларининг кўпчилиги бу қарорни қўллаб-қувватлаган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).