Дам олиш кунлари ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда?

Дам олиш кунлари ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда?

Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида бугун кундуз куни баъзи жойларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғади. Кундузги ҳаво ҳарорати 20-25 даража атрофида бўлади.

Якшанба куни мамлакатимиз ҳудудига Каспий денгизининг жанубий ҳудудларидан циклон кириб келиши кутилмоқда., бунинг ҳисобига нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Ўзбекистон ҳудуди бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғади, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида дўл ёғиши мумкин. Фақат шарқий ҳудудларда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.

1-2 апрелда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, республика шимолида ва чўл ҳудудларида 22-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзон билан кузатилиши мумкин.

31 март ва 2 апрелда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

31 мартда Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор.

Пойтахтда асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 24-27 даража бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!