16-17-18 июнь кунлари Паркент туманининг Сўқоқ ва Қизилтоғ қишлоқларига ва Бўстонлиқ тумани Чимён қишлоғига олиб борувчи йўлларда автомобиллар ҳаракати бир томонлама ташкил этилади.
Тошкент вилояти Паркент тумани Сўқоқ ва Қизилтоғ қишлоқларига, шунингдек, Бўстонлиқ тумани Чимён қишлоғига ташриф буюрувчилар кўпайиши муносабати билан 4Р15 йўлининг бир қисмида ва 4Р6 йўлида ҳаракат бир томонлама ташкил этилади.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ хабарига кўра, тирбандликлар олдини олиш мақсадида 16−17−18 июнь кунлари 4Р15 Қизилтоғ шаҳри-Паркент шаҳри-Янгибозор қишлоғи автомобиль йўли 44- ва 48-километр оралиқларида транспорт воситалари ҳаракати бир томонлама ташкил этилади.
Ушбу ўзгаришда Сўқоқ дам олиш масканига борган ҳайдовчилар учун йўлнинг 48-километрида Паркент шаҳрига автомобиль ҳаракати тўлиқ чекланади ва Тошкент шаҳрига 4Р16 Барданкўл қишлоғи-Жумабозор қишлоғи-Қизилтоғ шаҳри орқали қайтиш мумкин бўлади.
Бўстонлиқ туманига ҳаракат 4Р6 Тошкент-Чирчиқ-Чимён автомобиль йўли 57-километридан бошлаб мазкур йўлнинг 92-километригача, яъни 4Р10 автомобиль йўли билан туташган жойгача бир томонлама ташкил этилади.
Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
Путин 2022 йил февралида Украинага қарши уруш бошлаганидан буён мезбонлик қилган энг йирик халқаро форум бўлган Қозондаги БРИКС саммитининг якуний кунида сўзлади.
Вячеслав Володин саммитда муҳим қарорлар қабул қилинаётганини, унинг иштирокчилари доираси эса БРИКСнинг глобал миқёсдаги нуфузидан далолат беришини қайд этди.
Аввалроқ анклав шимолидаги Жабалия қочқинлар лагерида кучли отишма содир этилгани, 30 дан ортиқ фаластинлик Исроил зарбалари қурбони бўлгани хабар қилинганди.
Сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди.
Анқарада содир этилган теракт оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 14 киши яраланди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Эрдўғон маълум қилди , деб ёзади «Интерфакс» .