Украинанинг Донецк вилоятидаги Угледар шаҳри қуршаб олинганидан кейин россиялик ҳарбийлар ўртасида бўлиниш юзага келди, деб ёзади Россиянинг махсус хизматларига яқин телеграм каналлари.
“Ҳарбийларнинг бир қисми (улар орасида бир қанча генераллар ҳам бор) Угледар қўлга олингандан сўнг Донетск вилояти ҳудудидаги ҳужумни вақтинча тўхтатиш керак, деб ҳисоблайди.
«Угледар жуда даҳшатли ўлим ҳолатларини бошдан кечирди. Сўнгги бир неча куннинг ўзида бизда 500 дан ортиқ ҳалок бўлганлар ва оғир яраланганлар бор. Йўқотилган ўнлаб тахникалар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Армия дам олиш керак, акс ҳолда янги муваффақиятларга эришиш қийин бўлади», — деди Бош штабдаги манба.
Унга кўра, бир гуруҳ ҳарбийлар Владимир Путиндан жангчиларга дам беришни ва ҳужумни бир муддат тўхтатишни сўрашмоқчи.
Бу позиция ҳарбийларнинг яна бир қисмини ғазаблантирди. «Баъзи заифлар тўхташни хоҳлайдими? Булар хоинлар. Америкаликлар ёки Киев режими уларга пул тўлаганми, текшириш керак. Биз Владимир Владимировичдан бу одамларни намунали тарзда жазолашни сўраймиз”, — деди Мудофаа вазирлигидаги манба. Унинг фикрича, "ДХРни озод қилиш учун ҳали кўп ойлик жанглар бор, шунинг учун биз ҳозир тўхтай олмаймиз".
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.