БМТ Конвенцияси (CРИC-21) ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессияси доирасида гендер тенглик мавзусига бағишланган ялпи мажлис бўлиб ўтди. Унда чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашда хотин-қизларнинг ўрни, ер ресурсларидан фойдаланишда гендер тенгликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
«Статискага қарайдиган бўлсак, бугунги кунда ер юзида оғир меҳнат билан шуғулланаётганларнинг кўп қисмини хотин-қизлар ташкил этади. Аммо улар ер ресурсларининг жуда кам қисмига эгалик қилишади. Бугунги сессия айнан ана шу гендер нотенгликка чек қўйиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқларини мустаҳкамлашга бағишланган, — деди БМТнинг чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси ижрочи котиби Ксения Скленлон. — Гендер тенглик қурғоқчилик, очарчилик ва ерларнинг деградациясига қарши курашда барқарор, прогрессив ва мазмунли ҳаракатларни амалга ошириш учун жуда муҳимдир. Мақсадимиз аёлларнинг айнан ер юзидаги соғлом ҳаётни сақлаб қолиш борасидаги ваколатларини кенгайтиришдир».
Тадбир давомида гендер тенгсизлик аёлларнинг ресурслардан фойдаланишларига, бу борадаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашларига тўсқинлик қилиши алоҳида таъкидланди. Гендер тенглик эса ўз навбатида хотин-қизларга тупроқ емирилишини сақлаб қолиш, дарахт экиш каби барқарор ерни бошқариш амалиётига сармоя киритиш имкониятини бериши қайд этилди.
Шунингдек, дунё бўйича ерга тенг эгалик ҳуқуқи йўқлиги, ресурслар, ахборот, технологиялар ва молиявий хизматлардан фойдаланиш ҳамда қарорлар қабул қилишда аёллар маълум тўсиқларга дуч келаётганли, шунинг учун ҳам чанг ва қум бўронларига қарши курашиш ва ер деградациясини тўхтатиш учун гендерга мос ва гендерни ўзгартирувчи чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди.
«Чўлланишнинг олдини олишда сувни тежаш жуда муҳим ҳисобланади. Сувни эса, асосан, аёллар тежайди. Қолаверса, экологик муаммоларни бартараф этиш учун ечим излаётган олимлар орасида хотин-қизларнинг сони ортиб бормоқда. Бугун аёллар илмий изланишлар ўтказиб, қурғоқчилик, очарчилик, ерларнинг деградацияга учраши каби муаммоларга қарши ўринли ечимлар таклиф қилишмоқда, — деди Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялар илмий-тадқиқот институти биологик хилма-хилликни сақлаш лабораторияси бошлиғи Адолат Ўринова. — Хусусан, бизнинг институтимизда ҳам олима аёллар чўлланиш, ер деградациясининг олдини олиш, Оролнинг қуриган тубида чўлга чидамли ўсимликларни экиш, кўпайтириш борасида илмий изланишлар олиб боришяпти».
Тадбир давомида аёлларнинг, айниқса, қишлоқларда яшовчи хотин-қизларнинг ердан тенг фойдаланиши ва эгалик қилишини янада рағбатлантириш ва бу борадаги хавфсизлигини яхшилашга муҳим эканлиги қайд этилди. Якунда экологик муаммоларни бартараф этишда гендер тенгликни таъминлаш борасидаги чора-тадбирларни изчил давом эттириш, бу борадаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Саидёқуб Қаҳрамонов таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, икки карра Олимпия ўйинлари ғолиби Улуғбек Рашитов ҳақида фикр билдирди.
Сиёсатчи таъкидлашича, агар бу ракеталар Россияга ҳужум қилиш учун ишлатилса, Москва буни Германиянинг уруш ҳаракатларида бевосита иштироки деб баҳолайди
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.